Хабарлар ва вокеалар

 

 

 

 

ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 20 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

 

            Меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини спортга кенг жалб этиш масаласи бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг устувор вазифалари қаторидан ўрин олган. Шу боис касаба уюшмалари томонидан Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш, жойларда спортга бўлган этиборни кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Оммавийлик аввало ўзимиздан бошланади. Шу боис касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўз фаоллари ўртасида 3 босқичли Республика спартакиадасини ўткказди. Ватанимиз Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган мазкур спартакиаданинг якуний босқичи пойтахтимиздаги “Яккасарой” спорт мажмуида бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқич ва тармоқлар ўртасидаги мусобақалар ғолиблари спортнинг 5 тури бўйича беллашдилар.


Кўтаринки руҳ ва қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақаларда мини футбол бўйича ғолиблик таълим ва фан ходимлари тармоғига насиб этди. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси иккинчи, алоқа ходимлари тармоғи жамоаси учинчи ўринни қўлга киритдилар.


Спортнинг енгил атлетика турида эса эркаклар ўртасида биринчилик соғлиқни сақлаш тармоғи жамоаси вакили Санжар Толиповга насиб этди. Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Муроджон Эминжонов иккинчи, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Йўлчибой Раҳимжонов учинчи ўринларни эгалладилар.


Мазкур спорт турининг аёллар ўртасидаги баҳсларида биринчиликни Фарғона, иккинчи ўринни Тошкент вилояти касаба уюшмалари жамоаси вакиллари қўлга киритган бўлсалар, учинчи ўринни соғлиқни сақлаш ходимлари тармоғи вакили эгаллади.


Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ўтган стол тенниси баҳсларида ҳам таълим ва фан ходимлари тармоғи, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри ва вилояти вакилларининг қўллари баланд келди.


Эркаклар ўртасидаги шахмат мусобақаларида 1-ўринни Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жмоаси вакили Ҳусан Омонов, 2-ўринни ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология тармоғи жамоаси вакили Ғофиржон Юсупов, 3-ўринни давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғи жамоаси вакили Эркин Қамбаровлар эгалладилар.


Ақл гимнастикаси мусобақаларида аёллар ўртасидаги биринчиликни давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғи вакили Гулчеҳра Раметова, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Марина Тен, 3-ўринни таълим ва фан ходимлари тармоғи вакили Лазокат Туриковалар қўлга киритдилар.
Эркаклар ўртасидаги шашка мусобақаларида эса 1-ўрин алоқа тармоғи вакили Владимир Бегларян, 2-ўирн Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Азамат Шоимов, 3-ўрин Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Зайниддин Ўринбоевга насиб этди.


Аёл шашкачилардан эса Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси вакили Саятхон Жумабоева биринчи, соғлиқни сақлаш тармоғи жамоаси вакили Дилобар Тошматова иккинчи, авиаходимлар тармоғи жамоаси вакили Гулнора Абдуллаева учинчи ўринларни эгалладилар.


Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Республика спартакиадасининг энг фаол ва шижоатли иштирокчилари Федерация кенгаши томонидан 10 та номинация бўйича ҳам рағбатлантирилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерцияси кенгаши Матбуот хизмати     

 

 

 

 

 
 
 

 

© Copyright. O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi. 2011