2011 йилда касаба уюшма кадрлари ва фаолларининг ўкув жадвали




2011 йилда касаба уюшма кадрлари ва фаолларининг

ЎҚУВ ЖАДВАЛИ

 

Ўқитиладиган тоифаларнинг номланиши

Ўқиш
Муддати

 

Масъуллар

Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари раислари

 

03.01-08.01

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳудудий кенгашлари  раислари, Марказий кенгаш аппарати ходимлари

 

10.01-15.01

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотларнинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудирлари, мутахассислари

 

17.01-22.01

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари, ташкилий ишлар бўлими мудирлари

 

24.01-29.01

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

31.01-05.02

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Санаторийлар бошқарув раислари ва директорлари

 

07.02-12.02

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг Курортлар бошқармаси

Аъзо ташкилотлар ва Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

 

14.02-19.02

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими (28), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши (2)

Бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарининг жамоатчилик асосидаги раислари

 

21.02-26.02

Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Цех, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

28.02-05.03

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Касаба уюшмалари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорлари ўринбосарлари, Навоий кон-металлургия комбинати тизимидаги спорт муассасалари раҳбарлари

 

14.03-19.03

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими (21), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши (4)

Санаторийларнинг бош ҳисобчи ва иқтисодчилари

 

28.03-02.04

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг Курортлар бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашларининг ижтимоий ҳимоя бўлими мутахассислари ва ҳуқуқшунослари

 

04.04-09.04

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳисобчилари ва бошланғич ташкилотларининг тафтиш комиссияси аъзолари

11.04-16.04

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши (25), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши (1)

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

18.04-23.04

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси хизмати бошлиқлари ва меҳнат муҳофаза бўйича мутахассислари

 

25.04-30.04

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Бирлашган ва йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳисобчилари

02.05-07.05

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотларнинг ва Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаат-ларини ҳимоя қилиш бўлими мудирлари, мутахассислари

 

16.05-21.05

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

“Ўзмиллийбанк” тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

23.05-28.05

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотларнинг ташкилий ишлар бўлими мудирлари, мутахассислари

 

30.05-04.06

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ташкилий ишлар бўлими

Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг туман, шаҳар бўйича вакиллари

 

06.06-11.06

Ўзбекистон савдо ходимлари ва тадбиркорлар касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раислари

13.06-18.06

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашларининг ҳисобчилари

20.06-25.06

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашларининг ташкилий ишлар бўлими мудирлари, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари касаба уюшма қўмиталари раислари

 

27.06-02.07

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари бош ҳисобчилари

 

04.07-09.07

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

11.07-16.07

Ўзбекистон енгил, мебел саноати ва коммунал маиший хизмат ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

18.07-23.07

Ўзбекистон автомобиль, дарё, электр транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

25.07-30.07

Ўзбекистон савдо ходимлари ва тадбиркорлар касаба уюшмаси Марказий кенгаши (25), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшма кенгаши (1)

Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг ҳудудлар бўйича вакилликларининг умумий масалалар бўйича мутахассислари

 

01.08-06.08

Ўзбекистон енгил, мебел саноати ва коммунал маиший хизмат ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг бош ҳисобчилари ва ғазначилари

 

08.08-13.08

Ўзбекистон автомобиль, дарё, электр транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

15.08-20.08

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари ғазначилари ва касаба уюшма ташкилотлари тафтиш комиссияси раислари

 

22.08-27.08

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотлар ва Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими мудирлари,  мутахассис-лари

 

05.09-10.09

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими

Аъзо ташкилотлар ва Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Ёшлар кенгашлари раислари, аъзолари

 

12.09-17.09

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

Цех, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

19.09-24.09

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши (25), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши (3)

Ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

03.10-08.10

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

10.10-15.10

Ўзбекистон авиа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг ҳудудлар бўйича вакилликлари ва Тошкент шаҳар кенгаши ҳисобчилари

 

17.10-22.10

Ўзбекистон маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари

 

24.10-29.10

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Аъзо ташкилотларнинг молия бўлими мудирлари ва ҳисобчилари

 

31.10-05.11

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг молия бўлими

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашларининг ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассислари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бирлашган касаба уюшма қўмитаси раислари

 

07.11-11.11

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши (28), Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши (2)

Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича вакилликларининг етакчи мутахассис ҳисобчилари, касаба уюшма қўмиталарининг ҳисобчилари ва ғазначилари

 

14.11-19.11

Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

 

21.11-26.11

Ўзбекистон маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари

28.11-03.12

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

Жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари кенгашларининг бош ҳисобчилари

12.12-17.12

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши, Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг тафтиш комиссияси раислари ва қўмита бухгалтерлари

 

19.12-24.12

Ўзбекистон авиа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўқув марказида
2010 йилда касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш бўйича
АХБОРОТ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш  Миллий дастури”ни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг қарори асосида Федерация кенгашининг Ўқув марказида ҳар йили касаба уюшма кадрлари ва фаолларининг ўқуви мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Федерацияга аъзо ва Федерация кенгаши бўлимлари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларнинг таклифлари асосида 2010 йил учун Ўқув марказда 45 та гуруҳ,  1162 нафар тингловчиларни ўқитиш режалаштирилган бўлиб, 2010 йилнинг            1 декабрига қадар 40 та гуруҳ, 1005 нафар тармоқ касаба уюшмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман кенгашлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ташкилий, маданий-маърифий ва спорт ишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, ижтимоий суғурта, ҳуқуқ бўлими мудирлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, ҳисобчилари вилоят, шаҳар, туман вакиллари ва бошқа тоифадаги тингловчилар ўқитилди.
Шунингдек, режадан ташқари Федерация кенгаши раёсатининг қарори асосида мазкур йилнинг 28 июнь - 2 июль кунлари аъзо ташкилотларнинг Марказий сервер билан электрон алоқа олиб борувчи 29 нафар масъул ходимлари ҳамда Ўқув маркази билан Курортлар бошқармаси ўртасида тузилган шартнома асосида 3 та гуруҳдан иборат 51 нафар санаторийларнинг физиотерапия бўйича ҳамширалари ва IV ва V- разрядли ошпазлари ҳам ўқитилди.
Ўқув жарёнлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларини ўрганиш, Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини оширишда касаба уюшмаларининг роли, Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг моҳияти ҳамда вазифалари, Диний экстремизм ва терроризмнинг бугунги жамият ривожига хавфи, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати ҳамда унинг геосиёсий тизими, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини барпо этиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда Республика меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг касаба уюшмалари билан ҳамкорликдаги вазифалари, касаба уюшма органларининг маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш асослари, ёшларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда «Камолот» ёшлар ижтимоий харакатининг касаба уюшмалари ташкилотлари билан ҳамкорлиги, жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларни иш билан таъминлаш борасида касаба уюшмалари ва хотин-қизлар қўмиталарининг ҳамкорлик йўналишлари,  Федерация IV-Қурултойи, Федерация кенгашининг II ва  IV мажлислари қарорлари асосида касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини    ошириш,    ижтимоий     шерикчиликни     ривожлантириш   орқали меҳнаткашларни   ижтимоий - иқтисодий   ва   ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаш омиллари бўйича касаба уюшма ҳужжатларини ўрганиш ва бошқа кўпгина мавзулар  асосида олиб борилди.
Ўқув машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Академияси, Ислом университети, Тошкент молия институти профессор ва ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакиллиги (Омбудсман), Республика маънавият – тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва “Махалла” хайрия жамғармаси бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамда унинг аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари турли маърузалар билан чиқишлар қилишди.
Кадрлар ва фаоллар ўқувини ташкил этиш жараёнида ўқитишнинг бир неча ҳил усул ва услублари, жумладан,  маърузалар, амалий, тренинг  машғулотлари, давра суҳбатлари амалиётда кенг қўлланилди. Шунингдек, тингловчиларни Тошкент шаҳри ва вилоятидаги таянч касаба уюшмаси ташкилотлари иш фаолиятлари билан танишиб бориши ҳам йўлга қўйилди.
Ўқув жадвалида маданий тадбирларга ҳам алоҳида эътибор берилди. Тадбирларда  тингловчилар Ўзбекистон Мустақиллиги  йилларида Тошкент шаҳрида барпо этилган муҳташам бинолар билан танишдилар, ўзбек ҳалқининг азалий тарихини ўрганиш мақсадида Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон  Тарихи  Давлат музейи, “Шахидлар хиёбони”, “Алишер Навоий миллий боғи”, “Мустақиллик майдони” ва бошқа шу  каби  табаррук масканларга   бордилар.

 

 

 

 

 

   
   
   

© Copyright. O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi. 2011