Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Xabarlar va voqealar

16.05.2012. Кучли фуқаролик жамиятида инсон манфаатлари, хусусан, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш устувор вазифа ҳисобланади. Бу борада республика касаба уюшмалари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Миллий матбуот марказида ташкил этилган «Корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари орқали ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётган ишларнинг инсон манфаатларини ҳимоялашдаги аҳамияти» мавзусидаги анжуманда ана шу фаолият натижалари сарҳисоб этилди.

15.05.2012. Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, ёшларга оид сиёсатни яхши олиб бораётганлиги бугунги кунга келиб касаба уюшмаларига ҳам долзарб вазифаларни амалга оширишга туртки бўлмоқда.

13.05.2012. Федерация Кенгаши томонидан ташкил этилган оилавий мусобақаларининг март-апрель ойларида корхона ва ташкилотларда, Республикамиз шаҳар, туманлари миқёсида 1-2-босқичлари ўтказилди.

10.05.2012. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерацияга аъзо ташкилотлар хорижий, биринчи навбатда иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг халқаро касаба уюшмалари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмалари, шунингдек фаолияти меҳнат муносабатлари, касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро фаолиятни олиб бормоқда.

04.05.2012. Мазкур марафон доирасида хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, аёлларда учрайдиган онкологик хасталикка ташхис қўйиш, профилактика чораларини кўриш ва даволашга оид хайрли ишлар ҳажми янада кенгайди. Хайрия марафонида аҳолининг турли қатламлари билан бирга мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

03.05.2012. “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси мажлислар залида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда унинг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамкорлигида “Аёл – оила мезони” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

01.05.2012. Иш жойи носоз, зарур қулайликлар яратилмаган бўлса, фалокат оёқ остида деяверинг. Шу боис меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига жавобгар шахслардан ўта даражада масъулиятли бўлишни, бошланғич касаба  уюшма ташкилоти томонидан эса назоратни кучайтиришни тақозо этади.

 

26.04.2012. «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлашга тавсия этилаётган номзодлар фаолияти тўғрисидаги материалларни ўрганиб чиқиш, тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Федерация Кенгаши комиссияси таркиби

26.04.2012. «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини  ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом 

26.04.2012. «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида 

26.04.2012. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилиши кун тартибидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2012 йил 1-чораги давомидаги фаолияти якунлари, «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш борасида касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, Бухоро, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотларида оптималлаштириш ишлари амалга оширилиб, барча бўғиндаги ташкилотлар ихчам ва ишчан ҳолатга келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Янги иш ўринларини ташкил этиш, болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар каби долзарб масалалар ўрин олди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди 

Грант олиш учун танлов эълон қилади

25.04.2012. Танлов мавзуси:«Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган муҳим давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда иштирок этишга, шу жумладан ёш оилаларни, ёшларни ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, республикамизнинг узоқ қишлоқ ҳудудларида уларни оилавий бизнес, касаначиликка, хусусий тадбиркорликнинг бошқа турларига кенг жалб қилиш».

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди 

Грант олиш учун танлов эълон қилади

25.04.2012. Танлов мавзуси: «Мустақил оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) янада ривожлантириш, журналистларнинг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий онгини ошириш».

11.04.2012. Касаба уюшма ташкилотларида оптималлаштириш ҳамда “Янги касаба уюшмалари картаси”га мувофиқ тармоқларда ҳуқуқий хизмат сифати анча яхшиланди. Бунда юридик бўлимлар билан тармоқ касаба уюшмаларнинг ўзаро яқин ҳамкорлиги асқотяпти.

© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi