Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Xabarlar va voqealar

12.01.2012. Бир пайтлари мактаб дарслигида ўқиганим ушбу сатрлар  қалбимга бир умр муҳрланган. Мен ҳар доим уйимизда қишин-ёзин гуллар ифор сочиб, ям-яшил япроқлари жилваланиб туришини орзу қилганман.

 

Йиллар ўтиб география фани ўқитувчиси касбини танладим. Боғот туманидаги 3-мактабда ёш авлодга география фанидан сабоқ бериб келдим. Гулларга бўлган меҳрим йил сайин ортаверди. Гултувакларда гулларни кўпайтириш севимли машғулотимга айланди.

Batafsil...

11.01.2012. Гурлан туманининг “Хизир эли” қишлоғи “Деҳқон” маҳалласида истиқомат қилаётган инсонлар хонадонида бўлганимизда оилаларнинг ҳамжиҳатлигига, тадбиркорлигига тан бердик. Томорқалардаги манзара бу хонадон эгаларининг ер билан тиллаша олган инсон эканликларидан далолат бериб турарди. Ҳамма ёқ саранжом-саришта, экинлар ҳовлиларга янада файз бағишлаган. Муҳими, дастурхонлар уйда етиштирилган шириндан шакар ноз-неъматлар билан тўла: сархил мевалар, улардан тайёрланган тилёрар мурабболар кўзни қамаштиради. “Деҳқон” маҳалласи аҳли таъкидлашича, бу ишларнинг барчасида уларга Юртбошимизнинг “Ерни қанчалик эъзозласак, у бизга шунча кўп ризқу насиба бераверади” деган пурмаъно сўзлари дастурул амал бўлмоқда. Зеро, юртимизда шахсий томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалик ва бошқа турдаги маҳсулотларни етиштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган..

Batafsil...

07.01.2012. Пойтахтимиздаги “Наврўз” тантаналар уйида 2011 йилда юқори натижаларни қайд этган йилнинг энг яхши маданият, санъат ва спорт намояндаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Batafsil...

23.12.2011. Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгашининг Ўқув марказида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар»  Давра суҳбат ўтказилди.

Batafsil...

22.12.2011. Мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар самарасини уларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари мисолида кўришимиз мумкин.

Batafsil...

21.11.2011. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш билан бирга ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Batafsil...

 

16.11.2011. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби мазмун моҳияти, аҳамияти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари олдидаги долзарб вазифалар” мавзуидаги илмий-амалий Конференция тўғрисида.

Batafsil...

 

02.11.2011. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 тамойилнинг бири – кучли ижтимоий ҳимоянинг самарали амалга оширилишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Batafsil...

 

31.10.2011. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 28 октябрь куни бўлиб ўтган Раёсат йиғилишида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар қизғин муҳокама этилиб, фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

13.10.2011. "Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари раҳбарлари учун фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича қулланма" тайёрланди ва нашр этилди.

25.12.2010. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2010 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш долзарб вазифалар қаторида белгилаб олинган эди. Бугунги кунда бу борада касаба уюшмалари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Batafsil...

 

29.09.2011. Бу йилги болаларни ёзги соғломлаштириш ишлари тубдан янгича ёндошув асосида амалга оширилди. Республика Ҳукумати, Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика комиссияси, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан мавсумнинг ҳар томонлама намунали ва уюшқоқлик билан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Batafsil...

 

03.10.2011. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан биргаликда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, маданий-маърифий тадбирларга жалб этиш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Batafsil...

 

23.09.2011. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, жаҳон ҳамжамияти томонидан “ўзбек модели” деб эътироф этилган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш замирида инсон ва унинг манфаатлари ётади.

Batafsil...

© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi