|
![]() |
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойида жамоат ташкилотининг 2006-2010 йиллар давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди ҳамда соҳа ходимларининг келгусидаги вазифалари муҳокама этилди.
Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралари, жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Унда сўз олган ЎзКУФК раиси ўринбосари Аллаёров Н.Қ. ўтган даврда амалга оширилган ишларга назар ташлаш, фаолиятда йул қўйилган хато ва камчиликларни очиқ-ойдин кўрсатиш, келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш хар қандай жамият ривожи учун мухим омиллардан эканига эътибор қаратди.
Қурултойда сўзга чиққанлар: Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ниетуллаев С.Д., "Тошшаҳариссиқликэлектромаркази" очиқ акционерлик жамияти муҳандиси, касаба уюшма қўмитаси раиси Белоусова О.В., Меҳнат аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Ҳаитов А.А., Қарши Давлат университети талабаси, Президент стипендияси соҳиби Аббосхонова Н.А., Хоразм вилояти Гурлан тумани "Истиқлол" фермер ҳўжалиги раҳбари, Сенат аъзоси Халимбетов Б.Ю., Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Аҳророва Ш.Ў., Олмалиқ конметаллургия комбинатиниг "Қолмақир" кони экскаваторчиси, Ўзбекистон Қаҳрамоини Раҳмонов С.П. ва башқалар.
Қурултойда ташкилий масалалар кутарилди. Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Нарбаева Танзила Камаловна Ўзбекистон касаба уюмалари Федерацияси Кенгаши раиси этиб сайланди.
Ибрагимов Ш.Ғ. ЎзКУФ Назорат-тафтиш комиссияси раислигина сайланди. Қурултой ЎзКУФ Кенгаши аъзоларини ҳам сайлади.
Қурултойда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Мирзиёев Ш.М. сўзга чиқди.
Шу куни ЎзКУФ Кенгашининг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Ўнда Аллаёров Н.Қ. ва Миржўраев Э.М. ЎзКУФ раиси ўринбосарлигига, Ахроров Б. Ж. Назорат-тафтиш комиссияси раиси ўринбосарлигига сайландилар. Шунингдек, Кенгаш йиғилишида ЎзКУФ кенгаши раёсати аъзолари ҳам тасдиқланди. |








