|
? Ишга кираётган ходимлар ариза, таржимаи ҳол ва сўровнома талаб қилиниши туғрими?
|
|
Қонунчиликда ишга кираётган ходимдан ёзма равишдаги ариза ва юқорида кўрсатилган ҳужжатларни талаб қилиш назарда тутилмаган. Айрим ҳолатларда, агар муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси ва манфаатларига кўра тузилаётган бўлса, у ҳолда иш берувчи ёзма ариза берилишидан манфаатдор бўлади.
|
|
? Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа ходимнинг аризаси асос қилиб кўрсатиладими?
|
|
Буйруқ чиқаришга томонлар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади
|
|
? Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ умуман чиқарилмайди ёки иш бошланишидан кўра кечроқ чиқариладими?
|
|
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатдан ҳам ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. Аммо буйруқ ходимга тилхат олиниб эълон қилиниши керак.
|
|
? Ишга қабул қилиш тегишли тартибда расмийлаштирилмаса, яъни меҳнат шартномаси ёки буйруқнинг мавжуд эмаслиги, буйруқнинг шартнома мазмунига мос эмаслиги, усиз ишга тушиб бўлмаслиги, қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш туғрими?
|
|
Иш берувчининг бу хатти-ҳаракатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланади. Иш берувчи ходим билан ёзма меҳнат шартномасини имзолаши, қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариши ва ходимни у билан тилхат орқали таништириши шарт.
|
|
?Буйруқ корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан имзоланадими?
|
|
Буйруқ фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланиши керак. Бундай мансабдор шахс, одатда корхона раҳбари ҳисобланади. Мулкдор томонидан берилган ваколат доирасида раҳбар корхонага ишга қабул қилинаётган ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади ва имзолайди.
Раҳбар ишга қабул қилиш ва буйруқларни имзолаш ҳуқуқини бошқа мансабдор шахсга махсус буйруқ орқали беришга ҳақлидир.
|