Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Rasmiy

08.06.2010. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсатининг йиғилиши.

8 июн куни Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Федерация кенгаши раиси Жаҳонгирова Д.Н. олиб борди.

25.11.2009 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг мажлиси бўлиб утган.

Курилган масала "Ходимлар, талабалар ва ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан республика касаба уюшмалари органларининг олиб бораётган ишлари ҳамда бу борадаги вазифалари тўғрисида".  

24.11.2009 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсати бўлиб утган.


Кун тартибида асосий масалалар:

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2008 йил 26 августдаги “Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмалари Харакат дастури ва вилоят уюшмалараро конференциялари қарорларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарорини бажарилиши ҳақида.

2. Касаба уюшмаларининг Наманган вилояти, Енгил, мебель саноати ва коммунал маиший хизмат, Автомобил, дарё, электр транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари органлари томонидан касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаш, янги касаба уюшма ташкилотларини тузиш, ходимлар ва ўқувчи ёшларни касаба уюшмаларига жалб этиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида.Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида Федерация кенгаши раёсатининг "Янги молиявий фаолият тўғрисида"ги қарорининг бажарилиши тўғрисида.

3. Ўзбекистон Савдо, матлубот кооперацияси ходимлари ва тадбиркорлар касаба уюшмаси Марказий кенгаши ва унинг қуйи ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларининг сарфланиши тўғрисида.

Раёсат йиғилишида касаба уюшмалари фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

14.08.2009 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсати бўлиб утган.


Кун тартибида асосий масалалар:

1. Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва агросаноат мажмуи тармоғидаги корхона ва ташкилотларда ёшлар ва аёлларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш борасида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари тўгрисида.

2. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида Федерация кенгаши раёсатининг "Янги молиявий фаолият тўғрисида"ги қарорининг бажарилиши тўғрисида.

3. Алоқа, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларида мехдат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг аҳволи тўғрисида.

24.04.2009 й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсати бўлиб утган.


Кун тартибида асосий масалалар:

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 1У Қурултойи қарорларини бажариш борасида Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси олиб бораётган ишлари тўгрисида.

2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 1У Қурултойи қарорларини бажариш борасида Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотларининг олиб бораётган ишлари тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Жаҳон молиявий-иктисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари" китобидаги материаллар, қоидалар ва хулосаларни ўрганиш ва унинг такдимотини ўтказиш тўғрисида.

24.12.2008. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсати бўлиб утган.


Кун тартибида асосий масалалар:

1.Навоий вилоятидаги корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва ходимларга яратилган меҳнат шароитлари тўғрисида.

2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йи л 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарори асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ш-Мажлиси қарорларини Тошкент шаҳри ва ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология тармоғидаги касаба уюшма ташкилотларида бажарилишининг аҳволи тўғрисида.

3. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ва унинг қуйи ташкилотларида касаба уюшма бюджетининг сарфланиши тўғрисида.

© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi