Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

25.11.2009. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг V мажлиси

 

25.11.2009 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг мажлиси бўлиб утган. Курилган масала "Ходимлар, талабалар ва ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан республика касаба уюшмалари органларининг олиб бораётган ишлари ҳамда бу борадаги вазифалари тўғрисида".

Ушбу мавзуда маъруза қилган Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Аллаёров Н.Қ. Ўзбекистон Конституцияси ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий тараққиётимиз кўзгуси эканлиги, унда халқимизнинг иродаси, руҳияти, иймон-эътиқоди, маданий савияси, дунёқараши ва тафаккури, маънавияти, ижтимоий-сиёсий онги ўзининг мукаммал ифодасини топганлиги ҳақида тўхталар экан, жумладан, шундай деди:
— Қонун устуворлиги, бошқарув тизимида унга риоя этишни таъминлаш демократик давлатнинг муҳим белгиси, фуқаролик жамиятининг беқиёс фазилатидир. Шу боис давр фуқароларнинг ҳуқуқни билиши учун қонунчиликдан доимий равиш-да хабардор бўлиб боришини тақозо этади. Бу эса аҳолидан, жумладан, касаба уюшма аъзоларидан ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида жонкуярлик кўрсатишни талаб қилади. Касаба уюшмаларининг Олий Мажлис, парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» фахрийлар кенгаши, Инсон ҳуқуклари бўйича Миллий марказ ҳамда маҳал-лий ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб бораётган ҳам-корлиги бунда жуда қўл келаёт-ганини эътироф этиш жоиз.

Мажлисда сўзга чиққанлар:

Саидов А.Х. - Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини - ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори.

Рашидова С..Ш. -  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 


Жабборов С.В. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқук масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари


Соифназаров И. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари

Якубов Н.Г. - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи

Юнусов А.В. - Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси

Акбаров Н.А. - Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси


Мажлис йиғилишида касаба уюшмалари фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi