08.06.2010. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раёсатининг йиғилиши
8 июн куни Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Федерация кенгаши раиси Жаҳонгирова Д.Н. олиб борди.
Етакчиларга, фаол инсонларга хос бўлган хислатлар сайловлар даврида яна бир бор чиғирикдан ўтказилмокда. Шунинг учун 2010 йилнинг январ-март ойларида қуйи ташкилотларда ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишларида касаба уюшма гуруху ташкилотчиларининг 54,8 фоизи, цех ташкилотлари раисларининг 50,2 фоизи, касаба уюшма қўмиталари аъзоларининг 38,9 фоизи янгидан сайланди. Туман, шаҳар, вилоят ташкилотларида ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларида ҳам ушбу тамойил изчил давом этаётганлиги кейинги беш йилликда хасаба уюш-малари аъзоларининг фаоллиги ортганлигини кўрсатади.
— Ҳисобот-сайловлар якунига кўра, бошланғич ташкилотлар раҳбарларидан 45,7 фоизи, касаба уюшма гуруҳи ташкилотчиларининг 45 фоизи, цех ташкилотлари раисларининг 43 фоизини аёллар ташкил этади.
Ҳисобот-сайловларнинг «Баркамол авлод» йилида ўтаётганлиги ёш касаба уюшма аъзоларининг фаоллигини оширди. Натижада янги сайлан-ган бошланғич ташкилот раҳбарлари-нинг 14 фоиздан ортиғини 30 ёшгача, 68 фоизини 30-50 ёшгача бўлган ходим-лар ташкил этади. 30 ёшгача бўлган ёшлар салмоғи гуруҳ ташкилотчилари сафида 71,3 фоизга етди. Бошланғич ташкилот раисларининг 74 фоизи олий маълумотли бўлиб, бу борада ҳам ўсиш кузатилмокда.
— Туман, шаҳар, вилоят ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларида кўтарилган масалалар, таклифлар, танодий фиқрлар умумлаштириб, ютуқларни янада мустаҳкамлаш, камчиликларни тезда баргараф этиш чораларини кўрсак, ташкилотимизнинг пойдевори ҳисобланган бошланғич ташкилотлар ва уларнинг юқори орган-ларида замонга мос ишчан муҳит яратган бўламиз, — деди кенгаш раиси Жаҳонгирова Д.Н.
— Кўраяпмизки, сафларимизга янгича фикрлайдиган ёшлар гуриллаб кириб келмокда. Улар туфайли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатни модернизациялаш соҳасида ҳукуматимиз амалга ошираётган ишларга яхшироқ кўмаклашиш, ижобий жараёнларнинг олдинги сафларида бўлиш имкониятлари кенгаймокда. Буни ҳар биримиз чукур ҳис этмоғимиз, унга кучоқ очиб пешвоз чиқмоғимиз даркор.
Дарҳақиқат, замон ўзгармоқда, садамларнинг дунёқараши янгиланмоқда. Унинг билан басма-бас қадам ташламасак, озгина ҳаялласак, ҳаёт тулқинлари бизни четга суриб қўйиши мумкин. Шу нуқтаи назардан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида кейинги пайтларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси IV Курултойи қарорларини бажариш борасида сусткашликларга йўл қўйилганлиги бошқаларга сабоқ бўлиши керак.
Раёсат йиғилиши Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида йўл кўйилган камчиликларни бартараф этиш, касаба уюшмалари нуфузини ҳар томонлама мустаҳкамлаш тадбирларини белгилади.
Йиғилиш кун тартибидаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси IV Қурултойи қарорларини бажариш борсида Автомобил, дарё, электр транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларининг олиб бораётган ишлари тўғрисида»ги масала юзасидан ахборот берилди.
IV Қурултой қарорларини амалга ошириш юзасидан тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, соха ходимлари манфаатларини тармоқ келишувлари билан тўла қамраб олиш, уларнинг ижросини таъминлаш борасида ижобий ўзгаришлар бор. Бироқ тармоқ фаолиятини ўрганиш давомида айрим камчиликлар ҳам аниқланган. Масалан, тармоқ келишувлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган. Айрим корхоналарда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд. Жамоа шартномаларининг ижросида изчиллик етишмайди. Айрим вилоят бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнат муҳофазасига доир ишлар талабга жавоб бермайди. Айниқса, бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланиш, сиҳатгоҳларга йўлланма беришдаги адолатсизликлар билан асло келишиб бўлмайди. Бундай камчиликларга бошқа ташкилотларда ҳам йўл куйилгани учун Раёсат йиғилишида хасаба уюшма ташкилотлари раҳбарларига аниқланган хато ва нуқсонларни бир ой ичида бартараф этиш, барча касаба уюшма аъзоларини аъзолик билети билан таъминлаш юзасидан қатьий кўрсатма берилди.
Раёсат йиғилиши кун тартибига киригилган навбатдаги масала "Метал-лургия ва машинасозлик саноати тармоғидаги корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш оркали ишчи-ходим-лар ҳамда ёшларни спортга жал этишнинг аҳволи тўғрисида» аҳборотидан маълум бўлишича кейинги йилларда бу соҳада ибратли ишлар амалга оширилган. Мавжуд 90 та спорт жамоаларн ва клубларда 17,2 мингдан зиёд киши спортнинг бир катор турлари билан мунтазам шуғулланиб келмокда. 9,6 микг ишчи-ходим спорт секциялари ва соғломлаштириш клубларига жалб этилгам.
Охирги йилларда тармокда стадионлар, спорт заллари ва майдончалари қуришга яхши эътибор берилмокда. Масалан, «Ўзметкомбинат» акционерлик ишлаб чикдриш бирлашмаси, «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» очиқ акционерлик жамияти, «Тошкент Авиация ишлаб чикариш бирлашмаси» Давлат акционерлик жамията, Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги қатор қўшма корхоналарда бу борада ибратли ишлар олиб борилмокда.
Лекин спорт тадбирларини ўтказиш учун сметада кўзда тутилган маблағларнинг 2008 йилда Хоразм вилоятида бор йўғи 0,3 фоизи, Жиззах вилоятида 1,7 фоизи, 2009 йилда эса бир сўм ҳам ишлатилмаганлиги, Тошкент вилоятида 3,3 фоизи, Наманган вилоятида 3,5 фоизи, Тошкент шаҳрида 4,3 фоизи ишлатилганлиги соҳа мутасаддиларининг фаолиятсизлигидан бошқа нарса эмас.
Йиғилиш қатнашчилари касаба уюшмапари Қурултойлари ва бирлашмалар Конференциялари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойини пухта тайёргарлик билан ўтказишга тайёргарлик жараёнида ташкилот фаолиятида учраб турган бундай камчиликларни қатъият билан бартараф этиш мамлакатимиздаги энг нуфузли жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмаларига фақат обрў келтиришини бир овоздан маъқулладилар. Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятига доир бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.





