Kasaba uyusmalari hayoti
15.10.2010. Ногирон болалар ўртасида “Мафтункор ранглар дунёси” бадиий криги.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, “Соғлом авлод учун” Халқаро нодавлат ҳайрия жамғармаси, “Sen Yolgiz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, рассомлар Академияси, ёшларнинг “Камолот” ижтимоий харакати, Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари вазирликлари билан ҳамкорликда 2010йил 19-20 август кунлари ногирон болалар ўртасида “Мафтункор ранглар дунёси” бадиий кўригини ўтказилди. Унда Республиканинг барча вилоятларидан 14 ногирон ёш рассом болалар қатнашдилар. Ушбу кўрикни тайёрлаш ҳамда ўтказишда КУФК томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва кўрик якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш учун беш дона совға таъсис этилиб, топширилди.
15.10.2010. Аёллар спорт ва гимнастада фестивалини.
Республика хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор жамоат ташкитлотлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида 13-15 сентябрь кунлари Тошкент Давлат Миллий университетнинг спорт мажмусида бўлиб ўтган аёллар спорт ва гимнастада фестивалини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этилди. Фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 4оога яқин аёллар қатнашдилар. Фестивал ғолибларини тақдирлаш учун КУФКнинг қимматбаҳо совғалари тайёрланиб, тақдим этилди.
15.10.2010. “Энг намунали маданият муассасаси» кўрик-танлови
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг қарори га асосан Республикадаги корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги маданият саройлари, уйлари ва клубларнинг Президент Фармонлари, Хукумат қарорлари ва Давлат дастурлари доирасида ишчи-ходимлар, ёшлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданият муассасалари ижодий ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш бўйича олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишиш, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш шунингдек, иш берувчиларнинг маданий-маърифий соҳага бўлган эътиборини кучайтириш мақсадида худудий касаба уюшмалари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашлари томонидан корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги маданият саройлари, уйлари ва клублар ўртасида “Энг намунали маданият муассасаси» кўрик-танловиниинг биринчи босқичи жойларда Низом асосида ўтказилиб, унда жами 65 та маданият саройи, уйи ва клублар иштирок этдилар.
15.10.2010. Газетхонлар билан учрашув.
Республикада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, уларда касаба уюшмаларининг иштироки, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғомлаштириш ва дам олдириш, улар ўртасида маданий-маърифий, жисмонийний тарбия ва спорт ишларини йўлга қўйиш борасида касаба уюшма ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг халқ оммасига етказиб беришда Ўзбекистон касаба уюшмалари нашри бўлган “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари ўзига хос ўрин эгаллайди.
15.10.2010. “Инсонга наф келтириш - олий баҳт”.
”Мана бир неча йилдирки, “Ишонч” газетасида касаба уюшмалари ҳаётига чуқурроқ кириб бориш, фаолларнинг тажрибасини тарғиб этиш ва шу орқали янги ташаббусларга рағбат уйғотиш мақсадида “Инсонга наф келтириш -- олий бахт” республика анъанавий танлови ўтказиб келинмоқда.
15.10.2010. Тарғибот - ривожланиш асоси.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳисобот давридаги фаолиятлари давомида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муайян ишлар амалга ошириб келинди.
15.10.2010. Кўрик танлови.
Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик танлови ўтказиш ташкил этилган.
01.10.2010. ЎзКУФ-нинг сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган асосий ишлар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган асосий ишлар
01.10.2010. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури амалда.
“Баркамол авлод йили” Давлат дастурини бажариш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
01.10.2010. Касаба уюшмалари ва аёллар.
ЎзКУФК Раёсат қарори асосида январ ойида касаба уюшмалари ўқув марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари ва ҳудудий бирлашмалар ва тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари кимиссиялари аъзоларининг навбатдаги ўқуви ўтказилди.
01.10.2010. 2010 йилнинг ёз мавсумида болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришнинг ўтказилганлиги тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”га қўшилиб, болаларнинг алоҳида ғамхўрлик ва эътиборга лойиқ эканлигини яна бир бор эътироф этди.
01.10.2010. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши соврини учун кураш турнири.
Ишчи – ходимлар, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, мамлакатда спортнинг миллий турларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган Давлат дастурлари, Республика Хукумати қарорлари ҳамда касаба уюшмалари қурултой қарорларини бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13-15 сентябр кунлари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрининг «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши соврини учун Республика кураш турнири ўтказилди.
01.09.2010. Иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишлари
Ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, иш ҳақи тўловларини кечиктириш амалиётига бархам бериш касаба уюшмаларининг муҳим вазифаларидан ҳисоболанади.
15.09.2010. Касаба уюшмаларининг Ёшларга оид сиёсати.
Ёшларни ўқиш, меҳнат қилиш, муносиб иш ҳақи олиш борасидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини ўстириш мақсадида 2008 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар Кенгаши ташкил этилди.





