01.09.2010. Иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишлари
Ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, иш ҳақи тўловларини кечиктириш амалиётига бархам бериш касаба уюшмаларининг муҳим вазифаларидан ҳисоболанади.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича намунавий Ҳаракат тартиби”га мувофиқ касаба уюшма органлар томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида берилиши устидан назорат ўрнатилган ва қарздорлик бўйича мониторинг йўлга қўйилган.
2005-2009 йиллар ва 2010 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида иш ҳақи тўловларидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш учун касаба уюшма органлари томонидан иш берувчилар олдига 6360та расмий талабномалар, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ва банкларга – 2276та, ҳуқуқий инспекцияларга – 162та, прокуратура органларига – 249та мурожаатлар қилинд. Судларга 131 та даъво аризалари киритилди.
Кўрилган чоралар натижасида 140,4 млрд сўм вақтида тўланмаган иш ҳақи ундирилди.
Агар 2005 йил якунларига кўра иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик республика бўйича ойлик иш ҳақи фондига нисбатан 16,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йил якунларига кўра бўндай қарздорлик 1,9 фоизга тенг бўлди.
Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф қилиш бўйича тажрибага эга бўлган касаба уюшма органлари ичида энг фаоллари Агросаноат мажмуи, Енгил, мебель саноати ва коммунал маиший хизмат кўрсатиш корхоналари хамда Қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаларидир.
Хозирги кунда аксарият келишувларда белгилаб қўйилган муддатларга нисбатан иш ҳақи тўловлари иш берувчининг айби билан кечиктирилгани учун иш берувчининг жавобгарлиги ўрнатилган.





