Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

01.10.2010. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши соврини учун кураш турнири

 

 Ишчи – ходимлар, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, мамлакатда спортнинг миллий турларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган Давлат дастурлари, Республика Хукумати қарорлари ҳамда касаба уюшмалари қурултой қарорларини бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13-15 сентябр кунлари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрининг «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши соврини учун Республика кураш турнири ўтказилди.

Мусобақани очилиш маросимида Сурхондарё вилояти хокимининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгашининг раиси иштирок этиб мусобақа иштирокчиларини табрикладилар.

Мусобақа очилиши олдидан иштирокчиларини Ат Термизий мақбарасига, Термиз шаҳрининг тариҳий обидалари ва музейларига саёҳатлари уюштирилди.

Кураш мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар, Тошкент шаҳридан 150 нафарга яқин курашчилар иштирок этдилар. Ушбу мусобақада курашчилар 6 вазн тоифаси бўйича гиламга тушдилар. Турнир якунига кўра Сурхондарё, Тошкент Қашқадарё вилоятлари курашчилари ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар топширилди.
Шунингдек 13 та спортчилар турли номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi