01.10.2010. Касаба уюшмалари ва аёллар
ЎзКУФК Раёсат қарори асосида январ ойида касаба уюшмалари ўқув марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари ва ҳудудий бирлашмалар ва тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари кимиссиялари аъзоларининг навбатдаги ўқуви ўтказилди.
Ўқув давомида “Ўзбекистон Республикаси Крнституцияси – ҳаётимизнинг бош қонуни”, “Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ва тенг имкониятларини таъминлашнинг миллий механизми тўғрисида”, “Шахс-оила-жамият: ижтимоий технологияларнинг инсон потенциалига инвестициялаштириш” мавзуларида маърузалар курси ташкил этилди, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази иши билан танишув ва учрашувлар ташкил этилди.
Ўқув давомида “Гендер муаммолари: ҳал этиш йўллари”, “Касаба уюшмаларининг ишловчи хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаш омиллари борасидаги вазифалари”, “Меҳнат бозори ва бандлик” мавзуларида амалий машғулотлар ўтказилди.
Касаба уюшмалари хотин-қизлар комиссиялари олдида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши мутахассислари касаба уюшма ташкилотларини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ҳисобот сайловларни ўтказиш жараёнида хотин-қизлар комиссияси ролини ошириш, меҳнат муҳофазаси, жамоа шартномалари ва келишувларини гендер экспертизадан ўтказиш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича сўзга чиқдилар. Семинар якунида ҳар бир иштирокчига ўқув курси бўйича сертификат топширилди.
15 январда ЎзКУФК нинг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда қуйидаги масалалар кўрилди:
1. “Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Алоқа ходимлари касаба уюшмаси корхона ва ташкилотларида жамоа шартномалари ва келишувларининг аёллар, оила ва болалар масалалари бўйича бажарилишининг бўйича фаолияти”.
2. Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва АСМ ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурига мувофиқ аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси бўйича фаолияти.
Шунингдек, комиссиянинг 2009 йилдаги фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумот тингланиб, 2010 йилга иш режаси тасдиқланди.





