Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

01.10.2010. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури амалда

 

“Баркамол авлод йили” Давлат дастурини бажариш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган 9 ой мобайнида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Чимён посёлкасида “Қуёшли” ёшлар соғломлаштириш комплекси жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Касаба уюшмалари курортлар бошқармасига қарашли санаторийларда 2867 нафар талаба ва ёшлар ҳамда 956 нафар болали ёш оналар, шунингдек, корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги санаторий-профилакторийларда касаба уюшмалари маблағлари хисобидан 3150 нафар ишлайдиган ёшлар, шу жумладан 1917 нафар талабалар соғломлаштирилди.

Болалар ва ёшлар орасида спорт мусобақаларини йўлга қўйиш борасида “Наврўз”, ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида футбол, волейбол, стол тенниси, кураш, шахмат-шашка мусобақалари уюштирилди. Чунончи, апрел ойида Олмалиқ шаҳрида болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчиларининг Республика спартакиадаси, сентябр ойида Ўзбекистон КУФК соврини учун Термиз шаҳрида миллий кураш бўйича Республика турнири ўтказилди. Ушбу мусобақаларда 400 дан зиёд ёшлар иштирок этдилар. Корхона ва ташкилотларда “Алпомиш” ва “Барчиной” мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш тадбиркорларнинг 60 нафари учун “Зомин” санаторийсида баҳорги мактаб, ёз мавсуми даврида эса 800 нафар ёшларга Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ёзги ўқув оромгоҳи ташкил этилди.

Болалар ва ёшларнинг ижодий истеъдоди ва қобилиятини ўстириш мақсадида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ногирон болалар ўртасида ўтказилган “Мафтункор ранглар олами” Республика расм кўрик-танлови ғолибларининг бир гуруҳига Федерация Кенгашининг совғалари топширилди.

Республиканинг барча стационар туридаги болалар оромгоҳлари учун Федерация Кенгаши томонидан “Баркамол авлод – келажагимиз таянчи”, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи “Ёш авлод танлайди “Ҳа” ва “Йўқ” мавзуларда баннерлар (плакатлар) тайёрланиб, барча оромгоҳларга бепул тарқатилди.

Ёш авлоднинг хордиғи ва дам олишини ташкил этиш борасида йил бошидан буён худудий ва тармоқ касаба уюшма қўмиталари томонидан ишлаётган ҳамда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида тахсил олаётган ёшларнинг 8605 нафарини Республиканинг тарихий қадамжоларига, ёз мавсуми даврида эса соғломлаштириш оромгохлари юқори гуруҳ болаларининг 2309 нафари учун оромгоҳ-жойлашган туман ва шаҳарларнинг тарихий жойларига саёхатлари уюштирилди. 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi