Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган асосий ишлар
Федерация кенгаши қошидаги Ўкув марказида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб борилмоқда.
Ўкув марказида касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари ўқитилиши билан бир пайтда ўзаро икки томонлама шартнома асосида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотларининг турли мавзудаги тадбирларини ҳамда ходимларининг ўқувларини ўтказиш йўлга кўйилган. Шунингдек, Ўқув маркази томонидан ҳозирда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ишлари янада кенгайтирилмокда. Ўкув маркази томонидан аҳолига пуллик хизмат турлари, асосан мажлислар зали, ўқув хоналарини қисқа муддатли бир маротаба ижарага бериш, шейпинг ва сауна, массаж хизмат турлари бўйича амалга оширилмокда.
Юқоридагилардан ташқари Федерация кенгаши қошидаги “Саёҳат-сари” унитар корхонаси меҳмонхонасида ҳам аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бунда асосан, Республикамизнинг турли вилоятларидан ва чет давлатлардан хизмат ва сайёҳлик мақсадида Тошкент шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар учун ётоқ хоналаридан, Тошкент шаҳри аҳолиси учун юбилей саналарини нишонлашда, турли бошқа тадбирларни ўтказишда меҳмонхонанинг замонавий типдаги ресторанида турли пуллик хизматлар бажарилади.
Аҳолига пуллик сервис ва хизмат кўрсатишнинг асосий йўналишларидан яна бири санаторий-курортларда ҳам амалга оширилиб келинмоқда. Булардан ташқари санаторийларда тиббиёт ва коммунал йуналишининг бошқа жабҳалари бўйича ҳам аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш турлари йўлга қўйилган. Барча санаторийларда даволаш ишларида маъданли сувлар, шифобахш балчиқлар, ҳаволи ва сувли сузиш хавзалари ҳамда халқ табобати усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Айниқса, маъданли сувлар ва шифобахш балчиқлар билан даволаш усули аҳоли даволанувчиларда энг муҳим ўрин тутмоқда.
Республикамиз худудида кўплаб шифобахш гидромаданли ресурслар мавжуд бўлиб, буларга Мацестин туридаги водородли суви бўлган “Чимион”, бромли ва йоди кўп бўлган йодбромли “Чортоқ” “Друскенинкай” туридаги “Литува” санаторийсига ўхшаш “Нихол”, Махачкала, Евпатория курортларидаги каби хлоридли натрили суви бўлган “Чинобад”, “Турон”, “Бўстон”, “Ботаника”, “Ситораи Мохи Хоса” санаторийларини мисол қилиб кўрсатиш жоиздир. Самарканд вилоятидаги “Абу Али Ибн Сино” санаторийсида “Пятигорск” санаторийсидаги ўхшаш шифобахш турдаги табиий суви очилди.
Юқори сифатли ташхис ўтказиш ва турли касалликларни даволаш учун барча санаторийлар замонавий тиббиёт технологиялари ва физиотерапия асбоблари билан жиҳозланган.
Аҳолига жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича пуллик хизмат кўрсатиш борасида касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши қошида Жисмоний-тарбия ва спорт жамияти фаолият юритиб келмоқда. Жамият таркибидаги В. Митрофанов номли сузиш хавзаси ва Яккасарой спорт мажмуаларида спортнинг сузиш, футбол, енгил атлетика, теннис ва бошқа турлари бўйича пулли хизматлар кўрсатилмоқда.





