Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

15.10.2010. Кўрик танлови

 

Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик танлови ўтказиш ташкил этилган.

2006-2007 йиллар якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман марказий шифохонасининг касаба уюшма қўмитаси, Самарқанд шаҳар 2522 автожамланмасининг меҳнат муҳофазаси бўйича комиссияси, Андижон вилояти “GM UZBEKISTAN” акциядорлик жамиятининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакили ғолиб бўлишди.

2008-2009 йилларда Андижон вилояти “Ўз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ қўшма корхонасининг касаба уюшма қўмитаси, Тошкент шаҳар “Баракат Альфа” МЧЖ қўшма корхонасининг меҳнат муҳофазаси бўйича комиссияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Ўзаэронавигация” Бухоро ҳудудий бўлимининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакили ғолиб бўлишди.

Ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федарацияси Кенгашининг I даражали дипломлари ва республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирландилар. Шунингдек, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган кўрик-танлов иштирокчилари II ва III даражали дипломлар ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилдилар. 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi