Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

15.10.2010. Тарғибот - ривожланиш асоси

 

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳисобот давридаги фаолиятлари давомида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муайян ишлар амалга ошириб келинди. Истиқлол йилларида касаба уюшмалари фаолиятининг шаклу шамойили, мазмун ва моҳияти тубдан ўзгарганлиги, фаолият йўналишлари кенгайиб, ходимлар учун етарли меҳнат шароитлари яратиш, янги иш ўринлари барпо этиш, корхона ва ташкилотларда имзоланаётган жамоа шартномалари орқали ходимлар, айниқса, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояларини кучайтириш каби соҳаларда олиб борилаётган ишларни кенг оммага етказиш, касаба уюшма аъзоларининг меҳнат муносабатлари борасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишлари, уларнинг ҳуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари саҳифаларида “Касаба уюшмалари: кеча ва бугун”, “Мустақиллик энг олий неъмат”, “Касаба уюшмалари Мустақиллик йилларида”, “Касаба уюшмалари меҳнаткашлар ҳамкори ва таянчи”, “Етакчи минбари”, “Бошланғичда нима гап?”, “Диққат илғор тажриба”, “Касаба уюшма сиртқи мактаби”, “Ҳақ-ҳуқуқимизни билайлик ва уни ҳимоя қила олайлик”, “Фармон ва уни ижроси”, “Қарор ва унинг ижроси”, “Касаба уюшмалари кеча, бугун, эртага”, “Касаба уюшмалари назорати”, “Касаба уюшмалари: ҳимоя қилади, назорат қилади”, “Касаба уюшмалари фаоллари ҳақида лавҳалар” каби янги рукнлар ташкил этилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан Ёшлар, Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги, Баркамол авлод йилларига бағишланган фотоплакатлар ва банерлар тўплами, кўчма планшетлар, “Касаба уюшмалари ҳаёти” мавзуида буклетлар тайёрланиб, касаба уюшма қўмиталари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бепул тарқатилди. Шунингдек, улар соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи мавзулардаги 10 дан зиёд ДВД дисклари билан таъминландилар. 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi