Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

15.10.2010. “Энг намунали маданият муассасаси» кўрик-танлови

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг қарори га асосан Республикадаги корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги маданият саройлари, уйлари ва клубларнинг Президент Фармонлари, Хукумат қарорлари ва Давлат дастурлари доирасида ишчи-ходимлар, ёшлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданият муассасалари ижодий ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш бўйича олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишиш, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш шунингдек, иш берувчиларнинг маданий-маърифий соҳага бўлган эътиборини кучайтириш мақсадида худудий касаба уюшмалари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашлари томонидан корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги маданият саройлари, уйлари ва клублар ўртасида “Энг намунали маданият муассасаси» кўрик-танловиниинг биринчи босқичи жойларда Низом асосида ўтказилиб, унда жами 65 та маданият саройи, уйи ва клублар иштирок этдилар.

Кўрик-танловнинг қуйи босқич якунлари натижалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Марказий, Навоий тоғ-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашлари раёсатида муҳокама этилиб, ғолиб деб топилган 7 маданият саройлари, 3 клуб ва маданият уйлари тўғрисидаги тақдим этилган маълумотлар, фотоальбом ва видеороликлар Республика ташкилий қўмитаситомонидан таҳлиллар асосида чуқур ўрганиб чиқилди. Кўрик танловни ўтказиш бўйича Республика комиссияси 2010 йил август ойида бўлиб ўтган ўзининг йиғилишида ғолибликка тақдим этилган 7 та маданият саройи, 3 та клуб ва маданият уйлари тўғрисидаги хужжатларни чуқур ўрганиб чиқиб, жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ишчи ва ходимлар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда қўшган муносиб хиссаси ва эришган ютуқлари учун

 I -ўринни–Тошкент авиация ИЧБга қарашли “Авиасозлар” маданият саройига;

 II -ўринни- Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қарашли “Метталлург” ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи унитар корхонасига қарашли “Нефтчи” маданият саройларига;

III - ўринни-“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК қарашли Марказий Темирйўлчилар ҳамда Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли «Современник» маданият саройларига берилди.

- Маданият уйлари ва клублар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов якунлари бўйича:

I- ўринни– Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли “Олтин водий” маданият уйига;

II - ўринни- Тошкент Давлат техника университетига қарашли “Талабалар” клубига;

III- ўринни- “Хоразм гиламлари” масъулияти чекланган жамиятга қарашли клубга берилди.

Ғолиб бўлган маданият муассасаларга КУФКнинг маҳсус Дипломи ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширишни ташкил этилди. 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi