Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

 

 2009 йил 14 февралда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзолари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаоллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўртасидаги Битим асосида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг меҳнат ва ҳуқуқий манфаатларинй ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Давра суҳбатида «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўгрисида»ги қонун 1992 йил 2 июлда қабул қилинганлиги, шундан кейинги даврда нодавлат нотижорат ташкилотларга оид бир қатор қонунлар кучга кирганлиги, меҳнат муносабатлари соҳасида ўзгаришлар рўй берганлиги бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришни тақозо этаётганлиги таъкидланди. Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида янги қонун қабул қилиш, хусусий ва қўшма корхоналарда ходимнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иш берувчининг фуқаровий жавобгарлиги муаммолари ҳамда меҳнат аҳлини соғломлаштириш тизимини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш соҳасида касаба уюшмаларининг ўрни хусусида фикр алмашилди.

Қатнашчиларга Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуклари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўтган даврда қонун яра-тувчилик фаолияти ва давлат ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, жамоат бир-лашмалари ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка амал қилишлари устидан олиб бораётган назорат фаолияти ҳақида маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi