Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

 

1-3 апрел кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўқув марказида Касаба уюшмалари Халқаро Конфедерациясининг Шарқий Европа минтақавий ташкилоти таркибидаги Аёллар тизими томонидан Ўзбекистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарма ҳамкорлигида «Жамоа музокараларида гендер тенглиги масалаларига мажмуавий ёндошув” мавзуига бағишланган субрегионал сайёр йиғилиши ўтказилди.

Ушбу анжуманда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари, хусусан, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон касаба уюшма вакиллари – жами 25 нафар иштирокчи, шу жумладан 8 нафар Ўзбекистон касаба уюшмалари вакиллари ҳам қатнашдилар.

Семинарда жамоа келишувлари тузишда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар манфаатларини ҳимоялаш, оилали ходимлар учун ХМТ меъёрлари, глобаллашув ва жамоа музокаралари, жамоа музокаралари учун муқобил каналлар излаш, музокаралар жараёнида ахборотнинг муҳимлиги каби масалалар кўриб чиқилди. Семинар қатнашчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, бу борада Ўзбекистонда йўлга қўйилган ишлардан ўзлари учун жуда катта тажриба орттирганлари, муҳим йўналишлардан хабардор бўлганликларини мамнуният билан таъкидладилар. Субрегионал семинарни айнан Ўзбекистонда ўтказишни танлаб хато қилмаганликларини эътироф этдилар.

Анжуман давомида меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, Истиқлол йилларида қад кўтарган замонавий маданий-маърифий масканлар билан таништирилди.

Семинар иштирокчилари анжуманнинг ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтганлиги учун Фридрих Эберт жамғармаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. 

 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi