Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

2009 йил 22 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул ходимларининг республика касаба уюшмалари фаоллари билан давра суҳбати ўтказилди.

 Давра суҳбати иштирокчилари томонидан жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида касаба уюшма аъзолари кўтарган айрим муҳим муаммолар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида 90 нафар иштирокчи, шу жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. Жахонгирова бошчилигидаги Республика касаба уюшма фаоллари қатнашдилар.

Давра суҳбатига: Насриев И.И. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси; Зарифова Р.З. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси суд-ҳуқук масалалари қўмитаси аъзоси; Шоабдураҳмонов Р.М. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари; Рофиев Қ. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари; Шораҳмедов Ш.Ш. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи; Рустамов О. Б. – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари; Саидов Ш. М. - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари; Ахматов Д.Ж. – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Юридик бошқармаси бошлиғи; Жабборов Ш. И. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг ижтимоий қонунчилик бўлимининг бошлиғи; Агзамов А. А. – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Марказининг бошлиғи; Фармонов Т. О. – Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи; Исмаилов Ш. Я. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, бошқа вазирликлар ва идоралар вакиллари ва етакчи мутахасислари таклиф қилиндилар ва иштирок этдилар.

Жонли интерактив мулоқот шаклида ўтказилган учрашув республика касаба уюшмалари фаолларига энг долзарб саволларга жавоб олиш, қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимият вакилларига эса касаба уюшма аъзоларининг фикрлари тўғрисида ишончли маълумотга эга бўлиш имкониятини берди.

Давра суҳбати натижалари асосида вазирликлар ва идоралар билан аниқлик қиритишни талаб қиладиган масалалар юзасидан кейинчалик ҳам мулоқотни давом эттириш ҳамда ечимини кўтаётган муаммоли масалалар ечими давлат, иш берувчилар, шунингдек касаба уюшма органлари томонидан назоратга олиниши ҳақида қарор қабул қилинди.

Республика касаба уюшма фаоллари тушунтириш ишларини ўтказиш ва ҳал булмаган муаммолар ечимини топиш учун жойларда шунга ўхшаш учрашувлар ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ҳулоса қилдилар.

Ўтказилган учрашув ижтимоий шерикчилик иқтисодий ривожланиш билан ижтимоий адолат ўртасидаги мутаносибликни, шунингдек жадал иқтисодий ривожланишни таъминлашда энг самарали йўл эканлигини яна бир бор намойиш этди.

 

 

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi