2009 йил 18-23 май кунлари Федерация Кенгаши Ўқув марказида ўқув-семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўқув режасига асосан, Худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ва Марказий кенгашларнинг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлимлари мудирлари (мутаҳассислари) малакасини ошириш бўйича 2009 йил 18май-23май кунлари Федерация Кенгаши Ўқув марказида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув-семинарда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Х.Жумаев, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бандлик ва меҳнат бозорини тахлил қилиш бошқармаси в.б. бошлиғи С.Алиев, пенсия таъминоти бошқармасидан М.Хасанбоева, меҳнат ҳақи методологияси бошқармасидан Н.П.Клевцова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг котибият мудири М.Н.Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасидан Ш.Хаитов, Ўзбекистон Республикаси Банк –Молия Академияси пул муомаласи ва кредит кафедраси мудири иқтисод фанлари доктори, профессор Т.И.Бобақулов ва КУФК бўлим мудирларининг маърузалари тингловчиларга манзур бўлди.
Шунингдек, 2009 йил 21 май кунидаги “Максам – Чирчик” ОАЖ корхона касаба уюшмасининг иш тажрибасини ўрганиб, олиб борилаётган ишлари билан касаба уюшмаси раиси Б.М.Абдуллаев, мутахассислари А.Р.Эм, И.Н.Шуневич, Ж.У.Ахметова, А.Б.Абдусаламов, Р.А.Мустафаеваларнинг марузаларини тинглаб танишиб чиқилгандан кейин тингловчиларда чуқур таъсурот қолди.





