2009 йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари учун ўқув-семинарлар ўтказилди.
Бугунги шароитда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг жаҳон иқтисодий кризиси оқибатлари олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича кризисга қарши дастури бажарилишига кўмаклашишда касаба уюшмалари органлари вазифаларини жойларга етказиш, касаба уюшмалари ходимларини сиёсий, хуқуқий, маданий онгини ошириш, уларга касаба уюшмалари олдида турган вазифаларни теран ва аниқ ҳис этишларига кўмаклашиш, бўлажак ҳисобот-сайловлар олдидан улар билан яна бир бор учрашиб, жойларда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш йўлларини биргаликда белгилаб олиш, келгусидаги фаолиятда қайси йўналишларга кўпроқ эътиборни қаратиш лозимлиги тўғрисида имкон даражасида услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари учун ўқув-семинарлар ўтказилди.
Ўтказилган семинарларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг жаҳон иқтисодий кризиси оқибатлари олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича кризисга қарши дастури бажарилишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида, Маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тарғибот тадбирларини амалга ошириш юзасидан 2009 йилдаги вазифалар тўғрисида, геосиёсий вазият масалалари, ҳудуд аҳолисини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан маънавият-маърифат маркази вакиллари, вилоят хокимлари ўринбосарларининг маърузалари, касаба уюшмалари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича Федерация кенгаши раисининг ўринбосарлари, бўлим мудирлари маърузалари тингланди.
Мазкур семинарларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ҳамда вакилликлари ходимлари, асосий ишидан озод этилган бошланғич ташкилотлар раислари, жами 3 мингдан ортиқ киши иштирок этди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |























