Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

СПАРТАКИАДАСИ 

2009 йилда 18-21 август кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги «Беруний» оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамкорлиқда Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилига бағишлаб ташкил этган қишлоқ меҳнаткашларининг  “Саломатлик” Спартакиада ўтказилди.

 

 

 

  

  

 

 

Унда волейбол, миллий кураш, оилавий мусобақа, стол тенниси, тош кўтариш ва армрестлинг спорт турлари бўйича 13 вилоят команда вакиллари беллашдилар. Кучли беллашувлардан сўнг Спартакиаданинг умумжамоа ҳисобида, фахрли I ўринни Қашқадарё вилояти, II ўринни Сурхандарё вилояти, III ўринни эса Андижон вилояти эгаллашди. 


Волейбол спорт тури бўйича I ўринни Андижон вилояти аёллари, II ўринни Наманган вилояти аёллари, III ўринни Хоразм вилоят аёллари эгаллашди.


Миллий кураш мусобақасида 73 кг вазнда - I ўринни Сурхондарё вилоят вакили Мухторов Ғофур, II ўринни Қашқадарё вилояти Назаров Номоз, III ўринни Тошкент вилояти Расулов Шерзод ва Хоразм вилояти Қуллиев Ботиржонлар эгаллашдилар. 

81 кг вазнда - I ўринни Қашқадарё вилоятидан Қаршиев Толмас, II ўринни Тошкент вилоятидан Оллоқулову Отабек, III ўринни Андижон вилояти вакили Пардаев Собир ва Хоразм вилоятидан Жаббаров Анварлар эгаллашдилар.

+81 кг вазнларда - I ўринни Қашқадарё вилоятидан Қўлдошев Улуғбек, II ўринни Сурхондарё вилояти вакили Жўраев Хасан, III ўринни Наманган вилоятидан Бозоров Бахтиёр ва Андижон вилоятидан Ашуров Мухиддинлар эгаллашдилар.


Оилавий мусобақаларда - I ўринни Фарғона вилоятидан Толиповлар оиласи, II ўринни Қашқадарё вилоятидан Шойимардоновлар оиласи,  III ўринни Сурхондарё вилоятидан Муродовлар оиласи эгалладилар.

Стол тенниси спорт турида эркаклар ўртасида - I ўринни Фарғона вилоятидан Абдурахимов Шуҳрат, II ўринни Сирадарё вилоятидан Санақулов Мухтор, III ўринни Наманган вилоятидан Насриддинов Музаффар. 

Аёллар ўртасида - I ўринни Наманган вилоятидан Абдуллаева Назира, II ўринни Фарғона вилоятидан Усмонова Гулсанам, III ўринни Бухоро вилоятидан Казакова Гулнозалар эгалладилар. 


Тош кўтариш беллашувида - I ўринни Сурхондарё вилоятидан Ҳайдаров Фарход, II ўринни Жиззах вилоятидан Кубаев Хусниддин, III ўринни Хорзм вилоятидан Жаббаров Анвар эгалладилар.

Армрестлинг (Яъни қўл кучи) Барчиной қизларимиздек - I ўринни Қашқадарё вилоятидан Жўраева Мохиба , II ўринни Сурхондарё вилояти вакили Шербоева Ўрозхол, III ўринни Жиззах вилоятидан Абдуллаева Дилфузалар эгалладилар.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi