Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

18 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўқув марказида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар” тўғрисида мамлакат касаба уюшмалари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎзКУФК раиси Жаҳонгирова Д.Н. сўзга чиқиб, бу борада касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталди.

Жаҳонгирова Д.Н. ўз маърузасида 2010 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари бажарилишига касаба уюшмалари ҳар томонлама кўмаклашиши лозимлигини қайд этди. Жумладан, Юртбошимиз маърузасида 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини ҳаётга татбиқ этиш, банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш, етакчи базавий тармоқларни модернизация қилиш, стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлокда уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштириш дастурини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда «Баркамол авлод йили» Давлат дастурини амалга оширишга кўмаклашиш ҳам шулар жамласидандир.

Бу жараёнда ОАВ имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда қонунлар моҳиятини меҳнаткашларга етказиш муҳим ўрин тутади. Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, бандликка кўмаклашиш, чорвани кўпайтиришни рағбатлантириш, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш сифатини яхшилаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, миллий ғоя тарғиботи, маданий-маърифий, спорт тадбирларини янада оммалаштириш, ёшлар қалбида ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиш касаба уюшмалари фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.

Маъруза юзасидан музокарага чиққан ЎзКУФК раисининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Содиқов ҳам айрим долзарб масалаларга эътибор қаратиб, жумладан, шундай деди:
-Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаётида 2010 йил муҳим давр ҳисобланади. Яьни барча даражадаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозир республикамиздаги 33209 та бошланғич ташкилотда бу жараён қизғин давом этмокда. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишларни қайта кўздан кечириш, танқидий баҳолаш орқали долзарб вазифаларни белгилаб олиш мумкин.
Йиғилиш сўнггида Президентимиз маърузаларида белгиланган вазифалар юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари йиғилишининг резолюцияси қабул қилинди. Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтаётган касаба уюшмалари ҳисобот-сайлов йиғилишларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, сайланаётган касаба уюшма органлари таркибига билимдон, обрў-эътиборга эга, масъулиятли кадрларни сайлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi