Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

2011 йил учун
жамоа шартномаларини тузишга оид
ТАВСИЯЛАР

Маълумки, ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.
Жамоа шартномаси - корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иктисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш максадида тузилади, чунки амалдаги қонун ҳужжатларида ходимларнинг  ҳуқуқ ва кафолатлари борасида фақат энг кам миқдордаги ижтимоий зарурат белгилаб берилган.
Жамоа шартномалари, мулкчилик шакли, қайси идорага бўйсуниши ва ходимлар сонидан қатъий назар, корхоналар (ташкилотлар, муассасалар)1 ва уларнинг юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида тузилади. Жамоа шартномаси амал қилиш муддатини томонлар белгилайди, одатда бу муддат ҳаракатдаги тармоқ келишувининг амал қилиш муддатидан ошмайди.
Меҳнат жамоаси умумий мажлиси (конференцияси) маъқуллаган, корхона раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раиси (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи раҳбари) имзо чеккан жамоа шартномаси норматив-мажбурий кучга эга бўлади.
Жамоа шартномаси тузилиши олдидан иш берувчи билан касаба уюшма ўртасида музокаралар олиб борилади. Бунда касаба уюшмаси ёлланма ходимлар номидан қатнашади, уларнинг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.Томонлардан бирининг талаби, ташаббуси музокараларни бошлаш учун асос бўла олади. Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт.
Музокаралар олиб бориш учун томонларнинг тенг сонли вакилларидан иборат комиссия ташкил этилади. Комиссия таркиби, томонлар вакилларига бериладиган ваколатлар, музокаралар давомида уларнинг иш жойи, маоши, меҳнат ва ижтимоий имтиёзлари сақланиб қолиниши масалалари томонларнинг қўшма қарори билан тасдиқланади. Музокара иштирокчиларига жамоа шартномаси мазмунини ташкил этувчи масалаларни эркин танлаш ва муҳокама этишда тўла эркинлик берилади.
Иш берувчилар касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар.
Иш берувчилар касаба уюшмаларига, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига музокаралар учун ўзларидаги зарур маълумотларни беришлари шарт. Музокараларнинг қатнашчилари, музокара олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар, башарти ўзлари олган маълумотлар давлат ёки тижорат сири бўлса, уларни ошкор қилмасликлари керак.
Агар музокаралар жараёнида тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муросага кела олмаган бўлсалар, баённома тузилиб, унга тарафларнинг бу сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар ҳақидаги тугал равишда баён этилган, шунингдек музокараларни қайта тиклаш муддатига доир таклифлари киритилади.
Комиссия ишлаб чиққан жамоа шартномаси лойихаси корхонанинг  таркибий бўлинмаларида муҳокама қилинади ва тушган танқидий фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар ҳисобга олиниб, меҳнат жамоасининг умумий мажлиси (конференцияси) муҳокамасига қўйилади. Жамоа шартномасига томонлар унинг лойихаси меҳнат жамоасининг умумий мажлиси (конференцияси)да маъқулланганидан кейин уч кун ичида имзо чекишади.
Иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:
- жамоа шартномасини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун;
- музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномасига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун;
- жамоа шартномаси мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик учун.
Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор ёки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
Жамоа шартномаларини тузишга оид мазкур тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (2008й. 29 декабр №76/1), Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (2008 й. 29 декабр №ДЖ–05/641а) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (2008 й. 30 декабр №11/АШ-07-2675) ўртасида келишилган жамоа шартномаси макети асосида ишлаб чиқилган.

 

I. УМУМИЙ   ҚОИДАЛАР
1.1. Жамоа шартномасининг томонлари.
1.2. Жамоа шартномасини кучга кириш вақти ва  амал қилиш муддати.
1.3. Жамоа шартномасининг ходимлар тоифалари, корхона бўлинмаларига нисбатан амал қилиш доираси.
1.4. Жамоа шартномаси шартларини касаначиларга нисбатан тадбиқ этиш хусусиятлари.
1.5. Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.
1.6. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг жамоа шартномасини тузиш чоғидаги таҳририни назарда тутиш лозимлиги.
1.7. Иш берувчининг барча ходимларни жамоа шартномаси мазмуни билан таништириш мажбурияти.
II. ИШЛАБ   ЧИҚАРИШ   ВА   ИҚТИСОДИЙ   ФАОЛИЯТ
2.1. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнат маданияти ва интизоми кўтарилишига эришиш, ишловчиларнинг касб маҳоратини  юксалтириш, тариф ставкалари ва ишбай баҳолар амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;
б) меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;
в) меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
г) ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, корхонанинг молиявий аҳволи ва олинган фойданинг ишлатилиши ҳақида меҳнат жамоасини мунтазам ҳабардор қилиб бориш;
д) ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш;
е) касаначилик меҳнатини ташкил этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
ж) жамоа шартномасини тузишга, унинг бажарилиши устидан назоратни йўлга қўйишга, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа масалаларга оид маълумотларни касаба уюшма қўмитасига тақдим этиб бориш;
з) белгилаб қўйилган меҳнат тартиби доирасида касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат бахсларини музокара йўли билан ҳал этиш;
и) ходимларни корхонани бошқаришда амалдаги қонунларга зид бўлмаган шакллардаги иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
к) касаба уюшма қўмитаси вакилларини корхона бошқарувининг ҳайъат органларига киритилишига кўмаклашиш;
л) корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
м) рационализаторликни ривожлантириш;
н) корхонанинг иш самарадорлиги юксалишига, хомашё, материаллар, энергия ва бошқа ресурслар иқтисод қилинишига катта ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириб бориш.
2.4. Касаба уюшма қўмитасининг мажбуриятлари:
а) ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриш;
б) касаба уюшма қўмитаси вакилларини корхона бошқарувининг ҳайъат органларига сайланиши имкониятларидан фойдаланиш;
в) касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида, шу жумладан ходимлар ўртасида меҳнат мусобақаларини ривожлантириш, улар меҳнати унумдорлигини юксалтириш,  иш берувчи  билан биргаликда ишлаб чиқариш илғорларини рағбатлантириш тизимларини ўрнатиш орқали корхонанинг барқарор фаолият кўрсатишига  кўмаклашиш;
г) ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиш;
д) меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини такомиллаштириш, корхонани бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни иш берувчига киритиб бориш;
е) ходимларни рационализаторлик ва ихтирочилик ишларида иштирок этишларига кўмаклашиш;
ж) мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш ишларида  иштирок этиш;
з) тармоқ кўрик-танловларида иштирок этиш ташаббуслари билан чиқиш.
III. МЕҲНАТ   ШАРТНОМАСИ.  БАНДЛИК   КАФОЛАТЛАРИ.
3.1. Касбига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларни тўла-тўкис иш билан таъминлаш. Касаначиликни ривожлантириш чора-тадбирлари.
3.2. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни фақатгина касаба уюшма қўмитасининг олдиндан розлигини олиб амалга оширилиши (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
3.3. Ходимнинг ташаббуси билан уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга  ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш  тартиби.
3.4. Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар. (Маълумот ўрнида: Халқаро меҳнат ташкилотининг 29-Конвенциясига биноан иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмаслиги лозим).
3.5. Иш берувчининг ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида камида икки  ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи)га ахборот тақдим этиш ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятини аниқлаштириш. “Ходимларни оммавий равишда ишдан озод этилиши” тушунчасининг мезонлари.
3.6. Қисқартирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитиш борасида иш берувчининг мажбуриятлари.
3.7. Ходимларни оммавий равишда ишдан озод этилиши оқибатларини юмшатишга қаратилган чоралар. Масалан,
а) ишдан бўшатиб олинган ходимларни иш билан таъминлаш учун кичик бизнес субъектларини таъсис этиш;
б) ўриндошликни, вақтинча ишлайдиган ходимлар сонини чеклаш, бир неча касбда ишлашни тақиқлаш, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича бажариладиган ишларни жамоанинг ўзига бериш;
в) ходимларнинг ҳоҳишига кўра уларга иш хақи сақланмаган ҳолда қисқа муддатли таътиллар бериш;
г) қисқартириш тўғрисидаги огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходимнинг ўз ҳоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилинишини томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация тўлаш билан амалга ошириш;
д) бўшатиб олинаётган ходимларнинг малакасини ўзгартириш ва бошқа касбга ўргатиш учун Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш Маркази билан шартнома тузиш;
е) ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш олган ходимга огоҳлантириш муддати давомида бошқа иш қидириш учун бўш вақт бериш;
ж) қисқартириш ўтказилаётганда ишда қолдириш учун афзаллик ҳуқуқи бериладиган ходимларнинг қўшимча тоифаларини белгилаб қўйиш (агар улар Меҳнат кодексининг 103 моддасига биноан бундай имтиёзга эга бўлмасалар).
IV. ИШ  ВАҚТИ  ВА   ДАМ   ОЛИШ   ВАҚТИ
4.1. Ходимларнинг турли тоифалари учун иш вақтининг узунлиги.
4.2. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар учун қисқартирилган иш вақти.
4.3. Ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши учун асослар рўйхати.
4.4. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш хақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда ҳисобга олинадиган давр муддати (ой, чорак, ярим йил, йил).
4.5. Ходимлар учун махсус танаффуслар ўрнатиш.
4.6. Ходимларни иш вақтидан ташқари вақтлардаги, кечки ва тунги вақтдаги, дам олиш ва байрам кунларидаги ишларни бажаришга жалб этиш тартиби.
4.7. Йиллик асосий ва йиллик асосий узайтирилган таътилларнинг энг кам муддати.
4.8. Йиллик қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, қўшимча таътиллар муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари.
4.9. Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай жойларда ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш тартиби.
4.10. Мехнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда бериладиган ходимлар тоифаларининг рўйхати (Мехнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари):
4.11. Йиллик меҳнат таътиллари учун хақ тўлаш муддатлари.
4.12. Йиллик қўшимча таътилларни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида қоидалари.
4.13. Ходимларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш шартлари. Муддати икки хафтадан кўп бўлган иш хақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар вақтини ҳам йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш шартлари.
4.14. Уларнинг хоҳишига кўра иш хақи сақланмаган холда таътил муқаррар тартибда берилиши лозим бўлган ходимлар тоифалари рўйхати (Мехнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари).
4.15. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши.
V. МЕХНАТГА  ХАҚ  ТЎЛАШ.  
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
5.1. Меҳнат хақи шакли ва тизими. Нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми. 
5.2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткалари. Меҳнатга хақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси янада такомиллаштирилганда корхонанинг тариф сеткаси хам қайта кўриб чиқилиши борасида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг мажбуриятлари.
5.3. Тариф сеткаси нуллик разрядининг мазкур корхонада ўрнатиладиган ставкаси, ўртача иш хақини етказиладиган даражаси.
5.4. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасидаги нисбат.
5.5. Иш хақини тўлаш муддатлари:

  • 5.6. Иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлиги, шу жумаладан, моддий жавобгарлиги.

5.7. Ходимларнинг пластик карточкаларига ўтказиладиган иш ҳақининг фоиз чегараси.
5.8. Меҳнатнинг янги нормалари, тариф сеткаси ва ишбай баҳоларни касаба уюшма қўмитаси билан албатта келишиб олиш, уларни жорий этиш тартиби.
5.9. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг турлари ва миқдорлари.
(Масалан,
5.9.1. тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун тўланадиган ҳақ;
5.9.2. иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун  тўланадиган ҳақ;
5.9.3. кўп сменали режимдаги иш учун устамалар;
5.9.4. хизмат сафарлари учун компенсация тарзидаги тўловлар;
5.9.5. иш берувчининг розилиги билан ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдалангани учун ҳаражатларни қоплаш;
5.9.6. иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда унинг қўшимча ҳаражатларини тўлаш;
5.9.7. кўчиб юриб ва қатнаб  бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар;
5.9.8. вахта услубидаги иш учун устамалар;
5.9.9. оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар;
5.9.10. ишлар, ишлабчиқаришлар ва тармоқларнинг технологик турларига биноан ишчилар тариф ставкаларига оширувчи тармоқ коэффициентлари;
5.9.11. ишдаги иқлим шароитлари учун (ёз ва қиш фаслларида) қўшимча тўловлар;
5.9.12. иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан  фойдаланганлиги учун ҳожатхона фаррошларнинг лавозим маошларига компенсация;
5.9.13. бошқа устамалар (масалан, юқори касб маҳорати учун, устозлик учун, илмий даражалари ва илмий унвонлари учун, кўп йиллик меҳнати учун, меҳнатдаги ютуқлари учун, бажараётган ишининг муракаблиги ёки алоҳида муҳим ишлар учун уларни бажариш вақтига).
5.10. Мукофотлаш, шунингдек йил якунлари бўйича тақдирлаш тизимлари.
5.11. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар.
5.12. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлабчиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга жалб қилинган ходимлар мехнатига хақ тўлаш.
5.13. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг мехнатига  хақ тўлаш.
5.14. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш чоғида (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик ва бошқа ҳолларда) ходимга бериладиган кафолатлар.
5.15. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ходимларнинг ўртача иш хақини сақлаб қолиш;
(Агар жамоа шартномасида корхона „молиявий аҳволи” ёки „ишлаб чиқариш кўрсаткичлари” ёмонлашган тақдирда қўшимча ва устама тўловлар бекор қилиниши кўзда тутилган бўлса, шартнома матнида бу тушунчалар нимани англатиши изоҳлаб берилиши керак).
VI.  МЕҲНАТ   ИНТИЗОМИ
6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, корхона Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланиши ва назорат қилиниши борасида тарафлар мажбуриятлари.
6.2. Иш берувчи мажбуриятлари:
6.2.1. ходимларни ишдаги мувофаққиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этиш;
6.2.2. ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда):
- пул мукофотлари билан;
- ташаккур эълон қилиш билан;
- қимматбаҳо совғалар билан;
- корхонанинг санаторий-профилакторийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг санаторийлари ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантириш.
VII.  МЕҲНАТ  ШАРТНОМАСИ  ТАРАФЛАРИНИНГ   МОДДИЙ    ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Бахтсиз ходиса оқибатида ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори.
7.2. Иш берувчининг зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечиш ҳуқуқини тартибга солиш.
7.3. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиладиган ходимларнинг (агар улар бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қиладиган бўлсалар) тоифалари рўйхати.
7.4. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган бўлса, жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмаларнинг рўйхати.
VIII. МЕҲНАТНИ   МУҲОФАЗА   ҚИЛИШ
8.1. Иш жойларидаги меҳнат шароитларини, меҳнат муҳофазасини ва хавфсизлик техникаси аҳволини яхшилаш бўйича тадбирлар ўтказиш учун зарур бўлган маблағ ва ашёлар ажратилишини кўзда тутиш ва уларни ишлатиш тартиби.
8.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш фондини барпо этиш.
8.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни сайлаш тартиби, шартлари ва меъёрлари.
8.4. Меҳнат шароитлари ва муҳофазаси қоидаларига мувофиқ иш жойларини паспортлаштириш ва аттестация қилишни ўтказиш.
8.5. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этиш.
8.6. Ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш борасида жонбозлик кўрсатган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш.
8.7. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати, бу ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган сут (ёки шунга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларининг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари.
8.8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига биноан дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхати.
IX.   ИЖТИМОИЙ   СУҒУРТА.   ИЖТИМОИЙ    ИМТИЁЗ    ВА   КАФОЛАТЛАР
(Мазкур бобга киритилган ижтимоий тўловлар миқдорини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида режалаштириш, шунингдек аввалги йилларда ўрнатилган имтиёзларни имкон қадар сақлаб қолиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур шартнома мақсадида оилаларнинг кўп болалик ва кам таъминланганлик мезоналарини ҳам белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир).
9.1. Ходимларнинг турли гуруҳлари учун ижтимоий-маиший имтиёзлар, қўшимча ижтимоий суғурталаш, моддий ёрдам кўрсатиш, тиббий хизмат кўрсатиш, дам олиш ва санатория-курортларда даволаш, уй-жой қурилиши масалалари ва ҳоказо.
9.2. Корхона ҳисобидан ходимларни санаторий-курортларда, санаторий-профилакторийларда, дам олиш уйларида соғломлаштириш ва дам олдиришнинг аниқ кўрсаткичлари.
9.3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан хар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш борасида тарафларнинг мажбуриятлари.
(Масалан, 2011 йилни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниш муносабати билан тегишли тадбирлар режалаштирилиши мақсадга мувофиқдир):
9.4. Ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаб бориш бўйича иш берувчининг мажбурияти.

  • 9.5. “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига биноан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча маблағ ўтказиш.

9.6. Иш берувчининг ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб бориш мажбурияти.
9.7. Иш берувчининг ўз маблағлари мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир кунда ўз маблағлари ҳисобидан (тўланган суммаларни кейинчалик нобюджет Пенсия жамғармаси маблағидан қоплаш шарти билан) тўлаб бориш мажбурияти.
9.8. Ходимлар фарзандларини болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш, бунда айрим тоифадаги ходимларга йўлланмалар нархини тўла ёки қисман қоплаш.
9.9. Корхонага қарашли ижтимоий инфратузилма объектларини, шу жумладан санаторий-профилакторий, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, ётоқхоналар ва турар жой биноларини таъмирлаш, сақлаб туриш  ва ишлашини таъминлаш.
9.10. Корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан холда бериладиган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар (Масалан, овқатланиш, йўл кира, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳарид қилиш, дафн маросими сарф-ҳаражатлари учун, ходим узоқ вақт мобайинида бетоб бўлганда,  таътилга кетаётганда, пенсияга чиқаётганда моддий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ходимларни эмлаш, айрим тоифадаги ходимлар учун соғломилаштириш йўлланмалари нархини тўла ёки қисман қоплаш, ходимлар фарзандлари учун Янги йил совғаларини харид қилиш,  ходимларни гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш,  бунинг учун бўш ерларда ёрдамчи ҳўжаликлар , боғлар ва томорқалар барпо этиш ва ҳоказо).
Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ
10.1. Маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари  учун касаба уюшма қўмитаси хисоб рақамига маблағ ўтказиб бориш.
10.2. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш борасида тарафларнинг мажбуриятлари:

  • “Маънавият ва маърифат” хонасини ташкил этиб, уни ЎзКУФКнинг  ва Республика Маънавият ва тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стендлар  ва техник воситалар билан таъминлаш;
  • таниқли фан, адабиёт ва санъат  арбоблари, адабиётшунослар, ишлабчиқариш илғорларини  жалб этган холда,  хар-хил мавзудаги мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш;
  • тасарруфдаги кутубхона, маданият уйлари ва саройлари  фаолиятини ривожлантириш;
  • ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида бадиий ҳаваскорликни ривожланишига ёрдам кўрсатиш;
  • касб маҳорати бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштириш;
  • ходимлар орасида туризмни ривожлантириш.

10.3. Соғлом турмуш тарзини  тарғибот қилиш борасида тарафларнинг мажбуриятлари (масалан, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш, меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий этиш, корхона балансида бўлган спорт иншоотлари, стадионлар ва майдончаларнинг фаолиятини ривожлантириш, моддий –техникавий базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш, спорт инвентар ва жиҳозларни янгилаш ва ҳоказо).
XI.  АЁЛЛАР   мехнатини    тартибга   солиш.  
 аёллар   ВА  ОИЛАВИЙ  ВАЗИФАЛАРНИ  БАЖАРИШ БИЛАН  МАШҒУЛ  ШАХСЛАРГА  БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА      имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР                
11.1. Оммавий тарзда ишдан бўшатиш эҳтимоли мавжуд бўлганда аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга мехнат бозорида талаб бўлган касбларга ўқиш,  малака  ошириш ва қўшимча маълумот олиш,  корхонада вақтинчалик ҳамда касаначилик иш ўринларини эгаллаш, тўлиқсиз иш вақти режимида ишлаш учун имкониятлар яратиб бериш.
11.2. Тиббий ҳулосага мувофиқ фақат ҳомиладор аёлларни ишга жойлаштириш учун енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш ўринлари ажратиш.
11.3. ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтишлари учун, уларнинг ўртача иш хақи сақланган холда ишдан озод этиш (агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса);
11.4. Икки ёшга тўлмаган болани овқатлантириш учун танаффуслар ўрнатиш.
11.5. Болалик аёлларнинг болани парваришлаш таътилида бўлган вақтини хақ тўланадиган йиллик таътили олиш хуқуқини берадиган мехнат стажига қўшиш.
11.6. Нормативда кўзда тутилганидан ташқари аёллар учун шахсий гигиена хоналарини ташкил этиш, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини барпо этиш.
11.7. Бошқа имтиёзлар.
(Масалан, кўп болалик аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, улар учун қўшимча тиббий хизмат, санаторий-курортларда бепул даволаниш, қисқартирилган иш вақти, ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар (дам олиш кунлари) жорий этиш).
XII.  ЁШЛАР  УЧУН  ҚЎШИМЧА  имтиёзлар  ва  КАФОЛАТЛАР
(Мазкур бобда “ёш ходимлар”, “ёш мутахассислар”, “ёш оилалар” тушунчалари мезонларини белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир).
12.1. Корхонаннинг ишида ва  ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишб олдилар:
- Халқаро мехнат ташкилотининг 138, 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;

  • ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
  • ёш мутахассислар ва ёш усталар кенгашини тузиш;
  • ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
  • ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга хар тарафлама ёрдам кўрсатиш.
  • 12.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча имтиёзлар.
  • 12.3. Олий ва ўрта махсус касб-хунар таълими муассасаларида ёш мутахассисларни тайёрлаш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш.

12.4. Коллеж ва олий ўқув юртларини тугатиб, корхонада биринчи йил мехнат қилаётган ёш мутахассисларга қўшимча хақ тўлаш.
12.5. Ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар томонидан бериладиган узоқ муддатли кредитларни  олишда кафиллик қилиш.
12.6. Ишга келган ёш мутахассисларга бир марталик тўлов бериш.
12.7. Қуйидаги холларда фоизсиз ссудалар бериш:
а) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган  истеъмол молларини харид қилиш ва уй-жой қурилиши учун;
б)  сафарбарлик заҳирасидаги харбий хизматга чақирилган ходимларга  -  пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига киритиш учун.

  • 12.8. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар учун иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш хафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар.

XIII.  МЕҲНАТ  НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ  ЭТИШ.
13.1. Меҳнат низолари комиссиясини тузиш, унинг миқдорий таркиби ва ваколатлари муддати.
13.2. Меҳнат низолари комиссияси фаолиятини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш.
XIV. ИЖТИМОИЙ   ШЕРИКЧИЛИК.   КАСАБА  УЮШМАСИ  ФАОЛИЯТИНИНГ   КАФОЛАТЛАРИГА  РИОЯ   ЭТИЛИШИ
14.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига биноан  касаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилиш, унинг фаолиятига ҳартомонлама кўмаклашиш борасида иш берувчининг мажбуриятлари.
14.2. Касаба уюшма қўмитасини  корхонада ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида тан олиниши.
14.3. Касаба уюшма аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадалларини корхона бухгалтерияси орқали ушлаб қолиш ҳамда касаба уюшмасининг ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш борасида тарафларнинг мажбуриятлари.
14.4. Иш берувчининг:
а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшма қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш;
б) касаба уюшма қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиш;
в) касаба уюшма қўмитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятлари.
14.5. Касаба уюшма қўмитасининг:
а) корхонанинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
б) қўлланилаётган меҳнатга хақ тўлаш тизимлари, иш хақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
г)  касаба уюшма аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ холатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида таъминлаш;
ж)  корхонада меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволининг жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
з) касаба уюшма аъзолари орасида меҳнат ва ишлабчиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
и) хар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун  рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;
к) касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани таъминлаш мажбуриятлари.
14.6. Иш берувчининг касаба уюшмасига сайланган ходимларнинг бўшаб қолган иш ўринларига янги ходимларни фақатгина муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаларига биноан ишга қабул қилиш мажбурияти.
14.7. Асосий ишидан озод этилмаган касаба уюшма қўмитаси раисига корхона ҳисобидан тўланадиган қўшимча ҳақ миқдори.
14.8. Халқаро меҳнат ташкилотининг “Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида”ги 135-Конвенциясига, шунингдек “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақидаги Низом”га биноан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва меҳнат низолари комиссиясининг аъзолари меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилиши:
14.9. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган холда бўш вақт берилиши.
14.10. Меҳнаткашлар вакилларини интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амалларидан муҳофаза қилиш кафолатлари.

ХV. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

15.1. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи қўшма комиссияни тузиш.
15.2. Жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан оммавий текширув ўтказиш ва текширув натижаларини мехнат жамоасининг умумий  йиғилиши (конференцияси)да муҳокама қилиш муддатлари.
15.3. Тармоқ (тариф), худудий (минтақавий), худудий-тармоқ келишувларини тан олишг ва уларни бажариш, жамоа шартномасини уларга мувофиқлаштириш борасида тарафларнинг мажбуриятлари.
15.4. Жамоа шартномасини амалга ошириш механизми.
15.5. Жамоа шартномаси мазмунини манфаатдор бўлинмалар ҳамда ходимлар эътиборига етказиш чоралари.
15.6. Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.
XVI.  ЖАМОА   ШАРТНОМАСИ   МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ  БУЗИЛИШИ   ЁКИ   УЛАРНИ   БАЖАРМАСЛИК   УЧУН  ЖАВОБГАРЛИК
16.1. Тарафлардан бирининг жамоа шартномасида белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги хақида берган  тақдимномаларини бошқа тараф томонидан кўриб чиқиш муддатлари.
16.2. Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор мансабдор шахслар жавобгарлиги.
ЖАМОА   ШАРТНОМАСИГА   ИЛОВАЛАРНИНГ   ТАВСИЯВИЙ   РЎЙХАТИ
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим.
2. Ходимларнинг касбий тайёргарлиги, уларни бошқа касбга ўргатиш, малакасини ошириш, иккинчи касбга ўргатиш ишлари тўғрисида Низом.
3. Корхонада касаначилик меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида Низом.
4. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
5. Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки  иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлагани учун ходимларга иш вақтида махсус танаффуслар бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
6. Ходимларга нокулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
7. Ходимларга алоҳида тусдаги ишларда, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
8. Ходимларга Корхонада (тармоқда)ги  иш  стажи учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
9. Йиллик қўшимча таътил бериладиган раҳбар ва мутахассис кадрлар лавозимлари рўйхати.
10. Ходимларга оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом.
12. Мукофотлаш тўғрисидаги Низом.
13. Ходимга тегишли мол-мулкдан (автотранспорт воситаларидан ташқари) фойдаланганлик учун ҳаражатларни қоплаш меъёрлари.
14. Ходимларга кўчиб юриш билан боғлиқ ишлар учун устамалар тўланадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхати.
15. Доимий иши қатнаб бажариладиган характерга эга бўлган, шунингдек бириктирилган участкалар доирасида хизмат қатновларида ходимлар сарф-ҳаражатларини қоплаш учун устамалар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
16. Корхона (тармоқ)даги кўп йиллик меҳнати учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом.
17. Вахта услубидаги иш учун устамалар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
18. Ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар ўрнатиладиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
19. Ишлар, ишлабчиқаришлар ва тармоқларнинг технологик турларига биноан ишчилар тариф ставкаларига оширувчи тармоқ коэффициентлари ўрнатиладиган ходимлар касблари рўйхати.
20. Ишдаги иқлим шароитлари учун ёз ва қиш фаслларида  қўшимча тўловлар ўрнатиладиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
21. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун  камайтирилган ишбай баҳолар.
22. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлабчиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга (асосий ишидан озод этилиб ёки этилмасдан) жалб қилинган юқори малакали ишчилар, рахбарлар, мутахассислар мехнатига хақ тўлаш тўғрисида Низом.
23. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг мехнатига  хақ тўлаш тўғрисида Низом.
24. Йил якунлари бўйича мукофотлаш тўғрисида Низом.
25. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати.
26. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этиладиган бўлинмалар рўйхати.
27. Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати.
28. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган сут (ёки шунга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
29. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
30. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
31. Дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхати.
32. Таътил учун моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги Низом.
33. Меҳнат низолари комиссияси тўғрисидаги Низом.
34. Меҳнат низолари комиссиясига унинг фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи томонидан бериладиган хоналар, жиҳозлар, ташкилий техника ва бошқа моддий –техник воситалар рўйхати.
35. Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Низом.
36. Корхона ходимларига уй-жой олиш учун фоизсиз  ссудалар бериш тартиби тўғрисида Низом.
37. Маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш сметаси.
38. Касаба уюшма қўмитасига касаба уюшма фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи томонидан бериладиган хоналар, жиҳозлар, транспорт ва алоқа воситалари рўйхати.
39. Соғломлаштириш жамғармаси ёки корхонада тузилган шунга ўхшаш бошқа жамғарма тўғрисида Низом.

 

Ўзбекистон КУФК меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

 

 

1 Кейинги ўринларда «корхона» деб юритилади

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi