Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

 
 

КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИЛАРИ  БАНДЛИГИ  ТАЪМИНЛАНМОҚДА

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган мажлисида давлатимиз раҳбари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.


Республикада энг йирик жамоат ташкилоти ҳисобланган касаба уюшмалари ҳам Юртбошимизнинг ушбу йиғилишдаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб олди.


Унга мувофиқ бугунги кунда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида жойлардаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан  ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида коллеж ўқувчиларини тегишли корхона ва ташкилотларга бириктирган ҳолда “Устоз-шогирд” йўналишини кенг жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.


Наманган вилоятида биргина қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 19 та касб-ҳунар коллежларининг 2- ва 3-босқичларида таълим олаётган 4700 нафар ўқувчилари қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор бўлган корхона ва ташкилотларга бириктирилиб, таълим муассасалари ва ташкилотлардан амалиёт раҳбарлари тайинланди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқувчиларнинг амалиёт ўташларини намунали ташкил этиш мақсадида Машина трактор паркларининг мавжуд моддий-техника базасини таъмирлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида  вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги ва Чортоқ туманидаги Боғистон боғдорчилик касб-ҳунар коллежларида паррандачилик йўналишида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш режалаштирилган.  Натижада коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш билан бирга арзон парҳез гўшти ҳам етиштириб берилади.

 

 

Муҳаббат Ўрмонбекова,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi