Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

 

ИНСОН МАНФААТИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 тамойилнинг бири – кучли ижтимоий ҳимоянинг самарали амалга оширилишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Шу мақсадда Федерация Кенгаши томонидан илк маротаба ташкил этилган тадбирга ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган, бу йўлда изланиш ва ташаббус кўрсатишдан тўхтамаётган, ижтимоий шериклик асосида халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида юқори натижаларга эришаётган турли соҳа вакиллари таклиф этилдилар.


Мазкур тадбирда юқорида таъкидлаганимиздек Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш, кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётган 15 нафар кишига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Эҳтиром нишони”;
21 нафар кишига Фахрий ёрлиқ; 31 нафар кишига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар топширилди.


Тадбирдан кўланган мақсад – Республикамизда давлатимиз томонидан инсон манфаатларини ҳимоялаш, уларни меҳнатига яраша муносиб рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга касаба уюшмаларининг оз бўлсада муносиб ҳиссасини қўшишдир.

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi