Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

 
 
 
 

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

 

Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг II мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” мавзуидаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган мажлисидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари олдида турган устувор йўналишлар белгилаб олинган эди. Унга мувофиқ бугунги кунда Федерация кенгаши томонидан касаба уюшмалари фаолиятига янгича ёндошган ҳолда барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, айниқса, бошланғич ташкилотлар фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда сўзсиз касаба уюшма фаоллари ва мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, улар онгига жамиятимизда босқичма босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш муҳим аҳамиятга эга.


Шу боис, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўқув марказида ташкил этилаётган ўқувларнинг мазмун мундарижасини янада бойитиш, ўқув дастурларида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ишловчиларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялашда ижтимоий шериклик имкониятларидан тўлиқ фойдаланилиши, ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар савиясини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 7-12 февраль кунлари Федерация кенгаши Курортлар бошқармаси тизимидаги санаторийлар раҳбарлари, 14-19 февраль кунлари Федерацияга аъзо ташкилотлар ва Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари, 21-26 февраль кунлари Қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари учун ташкил этилган ўқув дастурларидан ушбу йўналишдаги масалалар алоҳида ўрин эгаллади.


Ўқув машғулотлари жараёнида давлатимиз раҳбари маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, бу борада касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган ишлар тингловчиларнинг диққат марказида бўлди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида тегишли ҳужжатлар асосида ишларни ташкил этиш, бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган етакчилари меҳнати самарадорлигини ошириш, касаба уюшма кадрларини танлаш, улар малакасини ошириш, ижтимоий шериклик, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари, болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли мавзуларида мутахассислар иштирокида ташкил этилган мулоқотлар ва давра суҳбатлари тингловчиларда катта қизиқиш ўйғотди.


Эндиликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан ўқув дастурлари жараёнида амалий машғулотларни ташкил этиш, уларнинг сифат даражаси ва самарадорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийлар раҳбарлари ўқувида тингловчилар “Турон” санаторийси очиқ акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишиб, тажриба алмашган бўлсалар, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва пойтахтимиздаги “Электрошит” қўшма корхонасида бўлиб, иш фаолиятлари билан танишдилар.


Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг Тошкент шаҳар вакиллигида ўтказилган амалий машғулотда тингловчилар вакиллик бошланғич ташкилотлари раислари билан мулоқотда бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятни такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар.


Ўқув машғулотлари сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раҳбарияти томонидан тингловчиларга Федерация кенгаши Ўқув маркази гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi