Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

ТАШҚАРИДА ҚОР, БИЗНИНГ УЙДА-ЧИ, БАҲОР

Бир пайтлари мактаб дарслигида ўқиганим ушбу сатрлар қалбимга бир умр муҳрланган. Мен ҳар доим уйимизда қишин-ёзин гуллар ифор сочиб, ям-яшил япроқлари жилваланиб туришини орзу қилганман.

 

Йиллар ўтиб география фани ўқитувчиси касбини танладим. Боғот туманидаги 3-мактабда ёш авлодга география фанидан сабоқ бериб келдим. Гулларга бўлган меҳрим йил сайин ортаверди. Гултувакларда гулларни кўпайтириш севимли машғулотимга айланди.

 

Яқинда пенсияга чиқдим. Энди севимли машғулотим билан янада кенгроқ шуғулланиш имконига эга бўлдим. Ширин орзу ва янги режалар оғушида юрган кунларимда “Қишлоқ ҳаёти” газетасидаги Мурожаатга кўзим тушди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг республика аҳолисига йўлланган “Ризқ-насибамиз файзу баракаси, фаровонлик мезони” номли мурожаати оиламизнинг янги режаларини амалга оширишга илҳом бағишлади десам, муболаға бўлмайди. Чунки, Истиқлол берган имкониятлардан кенг фойдаланиб, биз ҳам оилавий бизнесни йўлга қўйиш ниятида эдик.

 

Кўп ўтмай иссиқхона барпо этиб, оиламиз билан гул кўчатлари,  помидор, карам, бодринг кўчатлари етиштиришни йўлга қўйдик. Бу ишда менга турмуш ўртоғим, фарзандларим, невараларим кўмакдош бўлмоқдалар.

 

Иссиқхонамизда етиштирилаётган кўчатлар ҳисобидан топилаётган қўшимча даромад турмушимизнинг янада фаровон бўлишида моддий ва маънавий мадад бўлмоқда.

 

Бугунги кундаги энг эзгу ниятларимиздан бири – мазкур йўналишдаги фаолиятимизни ривожлантириб, томорқамиз ерларидан янада унумли фойдаланиш орқали жонажон Ўзбекистонимизни бундан-да гуллаб-яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшишдир.

 

 

 

Оллоқули ЖАББОРОВ,

Боғот тумани.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi