Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

 

 

ТАШАББУСКОРЛИК  ВА  ИЗЛАНУВЧАНЛИК  РУҲИДА

"Масъулият — давр талаби"

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг V Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация­си кенгаши раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таклиф этилган Концепция, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан белгилаб олинган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, бунда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари, ўтган йил давомида амалга оширилган фаолият йўналишлари атрофлича муҳокама этилди. Шу билан бирга касаба уюшмаларининг фаолиятига қатор тармоқлар мисолида танқидий баҳо берилиб, бундан тўғри хулоса чиқариш ва келгусидаги вазифалар ижросига янада масъулият билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

 

Раёсат йиғилиши кун тартибидан дастлаб «Аграсаноат мажмуи, Таълим, фан ва маданият, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари тўғрисида»ги масала муҳокамаси ўрин олди. Ушбу тармоқларда қатор ишлар амалга оширилганлиги билан бирга, Устав вазифалари бажарилишини таъминлашда камчиликларга ҳам йўл қўйилгани қайд этилди.

 

Хусусан, мазкур тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллигини ошириш, уларга самарали амалий ёрдам кўрсатиш тизими яратилмаган. Жамоа шартномаларини давр талаби дан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган банд ва бўлмлар билан бойитиш, уларни ҳаётга изчил татбиқ этилишини таъминлаш орқали бошланғич касаба уюшмаларининг корхона, ташкилот ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўрнини ошириш ишлари эътибордан четда қолган.

 

Биргина Агросаноат мажмуи тизимида фермер хўжаликларида тузилган жамоа шартномаларининг сифати ва самарадорлигини ошириш ишларига етарли эътибор берилмаганлиги туфайли ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари етарли даражада ҳимоя қилинмаган. Марказий, ҳудудий ва туман кенгашларининг бошланғич ташкилотлар ишини фаоллаштиришда тизимли ҳамкорлик етарли эътибор қаратмаганлиги фаолият самарадорлигини чеклаб қўймоқда. 

 

Раёсат йиғилишида шу каби қатор камчиликларни бартараф этиш, хатоларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва Устав вазифалари ижросини таъминлашда касаба уюшмалар ташкилотларининг масъулиятини янада ошириш белгиланди.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар кичик бизнес корхоналарида касаба уюшмалари ташкилотларини тузиш, норасмий банд­ликни чеклаш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳам йиғилиш иштирокчилари диққат эътиборида бўлди. Пойтахт касаба уюшма ташкилотлари томонидан нодавлат секторидаги корхоналарда бошланғич ташкилотлар тузиш, улар фаолиятига кўмаклашиш, жамоа шартномаларининг талаб даражасида ишлаб чиқилишида ёрдам кўрсатиш ҳамда ижро интизомини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларда ҳам айрим хато ва камчиликлар мавжудлиги, уларни бартараф этиш йўллари масаласи чуқур таҳлилий муҳокама этилди.

 

Мазкур масала муҳокамаси давомида касаба уюшма хизматига янги қабул қилинган бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаларини тузиш, уларнинг сифатли экспертизасини таъминлашга кўмаклашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Айрим корхоналарда ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касаллиги туфайли ходимларга, боқувчисини йўқотганларга етказилган зарарнинг иш берувчи (суғурта компанияси) томонидан вақтида тўлиб борилиши юзасидан етарлича назорат ўрнатилмаганлиги ҳолатларининг ҳалигача мавжудлиги, бу каби ҳолатларни бартараф этиш касаба уюшмалари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклаши таъкидланди.

 

Кун тартибидан ўрин эгалаган навбатдаги масала – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт жамияти тизимидаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ижроси муҳокамаси ҳам ўта талабчанлик руҳида ўтди. Мазкур Қонун ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борганда Жаҳон, Осиё биринчиликлари, Жаҳон кубокларида қатнашган касаба уюшма спортчиларининг 696 та олтин, 501 та кумуш ва 511 та бронза медалини қўлга киритганлари, Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтган XVI Осиё ўйинларида 48 нафар касаба уюшма спортчиларининг 5 та олтин, 11 та кумуш ва 16 та бронза медалига сазовор бўлганлари алоҳида қайд этилди.

 

Ўтган 2011 йил давомида касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан жамият фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва касаба уюшма спортчиларини турли нуфузли мусобақаларда иштирок этишини таъминлашга қаратилган эътибор велоспорт, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, енгил атлетика, дзюдо, бокс каби спорт турларини ривожлантиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилгани қувонарлидир. Мазкур йўналишлардаги фаолиятни такомиллаштириш натижасида Лондон Олимпиадасига энг кўп йўлланмани қўлга киритганлиги учун  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация­си кенгаши «Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти» номинацияси ғолиби бўлгани юқоридаги фикрларнинг ёрқин далилидир. 

 

Аммо, йиғилишда бу борада ҳали касаба уюшмалари олдида турган масъулиятли вазифаларнинг кўплиги, айниқса, оммавий спортни ривожлантириш, вилоят, туман касаба уюшма ташкилотлари томонидан ўтказилаётган спорт мусобақаларини тартибга солиш тизимини яратиш, уларда иштирок этувчиларнинг саломатлиги муҳофазасига эътиборни кучайтириш масалалари алоҳида таъкидланди. 

 

Йиғилишда касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 

Маълумки, туризм иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бири бўлиб, Республикамизда уни ривожлантириш, туристик хизмат турларини ошириш ва уларни экспорт қилиш салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнларда Республика касаба уюшмаларининг ҳам муносиб ҳисса қўшишини таъминлаш мақсадида бугунги кунда касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийлар, спорт-соғломлаштириш мажмуалари ва хизмат кўрсатиш объектлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, улардаги хизмат турларини кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан ички, ташқи ва тиббиёт туризмини ривожлантириш масалаларини ўз ичига олган “Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар Дастури” тасдиқланди.

 

Дастурда белгиланган тадбирлар ижросининг вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, касаба уюшмалари ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бирлашмалари, Федерация Кенгашининг Санатор-курортлар бошқармаси, тасарруфдаги ташкилотлар зиммасига қатор вазифалар юклатилди.

 

«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар муҳокамасида бизнес соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни мазкур соҳа бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида касаба уюшмалари тизимида ташкил этилган «Юридик маслаҳатхона»лар ва «Ишонч телефонлари»  фаолиятига алоҳида тўхталинди. Ўтган давр мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган 400 дан ортиқ мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилганлиги таъкидланди. 

 

Таъкидлаш зарурки, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида соҳада тузилаётган тармоқ келишувлари сони амалдаги 2 тадан 4 тага етказилгани, жумладан, Савдо-саноат палатаси, «Ўзулгуржисавдоинвест», «Ҳунарманд» уюшмалари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 2011-2013 йилларга мўлжалланган тармоқ келишувлари тузилганлиги айни муддао бўлди. Натижада кчик бизнес субъектларининг жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олиниши даражасининг 1,5 бараварга кўпайишига эришилди.

 

Бундан ташқари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларидан 1 минг 350 нафардан ортиғи касаба уюшмалари санаторийларида имтиёзли равишда соғломлаштирилди. «Ташаббус - 2011» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида «Энг яхши фермер», «Энг яхши ҳунарманд», «Энг яхши тадбиркор» номинациялари бўйича фахрли ўринни эгаллаганлардан 43 нафарига санаторийларга имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Болалар оромгоҳларида кичик бизнес вакиллари ва тадбиркорларнинг 4 минг 150 нафардан ортиқ фарзандлари касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан имтиёзли дам олдирилди. 3,4 минг нафар тадбиркорлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар вакилларининг юртимиздаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилди.

 

Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Мустаҳкам оила йили  мазмун-моҳиятидан келиб чиқувчи муҳим вазифалари, касаба уюшмалари фаолиятини кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

 

Шунингдек, республика касаба уюшма ташкилотлари қошида ташкил этилган хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари томонидан аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, улар ўртасида маънавий тарғибот ишларини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг молиявий фаолиятини текшириш натижалари, касаба уюшма ташкилотларида «Маънавият соатлари»ни ўтказиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг журналистика соҳасида «Инсонга наф келтириш — олий бахт» Республика анъанавий танловини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi