Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

 

 
 
 

ЭЛ МАНФААТИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

 

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан касаба уюшма ташкилотлари фаолиятига янгича ёндошган ҳолда уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мазкур жамоат ташкилотининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидаги иштироки ва фаоллигини оширишга, бу орқали ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фикримиз далили сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор қабул қилинган 2011-2012 йиллар учун қўшма тадбирлар режаси, Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси кенгаши билан 2011-2012 йиллар учун қабул қилинган қўшма тадбирлар режасини келтириш жоиз.


Куни кеча ушбу йўналишда яна бир муҳим ҳужжат – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Республика ҳудудларида янги боғлар ташкил этиш, мавжуд боғларни қайта таъмирлаш, баҳорги мавсум давомида боғларда агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.


Мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад, аввало, эл дастурхони тўкинлигини таъминлашда асосий омиллардан бири бўлган боғлардан унумли фойдаланиш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, янги боғлар барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишларни самарали ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатишдир. Шу мақсадда қўшма қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари раислари, ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари бошлиқлари, ҳудудлардаги ҳар бир туманларга эса касаба уюшмалари фаоллари ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими вакиллари масъул этиб бириктирилди.


Эндиликда мазкур масъуллар томонидан жойларда мавжуд ва янги барпо этиладиган боғлар майдони, қайта тамирланадиган, шакл, кимёвий ишлов  бериладиган боғлар ва амалга ошириладиган ишлар кўлами аниқланади. Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги яроқсиз боғларни қайта таъмирлаш, янги боғлар барпо этиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланилишини ташкил этиш ишлари ҳам масъуллар эътиборида бўлади. Бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд боғларда агротехник тадбирлар ўтказиш, яъни қатор орасини ҳайдаш, суғориш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, шакл ҳамда ҳашорат ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш ишлари юзасидан мониторинг олиб борилади.


Алоҳида таъкидлаш зарурки, ягона мақсад -- умум иши бўлган эл манфаатини таъминлаш йўлида хизмат қилувчи ушбу қўшма қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ҳамда ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармалари раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликда баҳорги мавсум давомида боғларда агротехник тадбирларнинг амалга оширилишини, ҳудудларда янги боғлар яратилишини ва мавжуд боғлардан самарали фойдаланилишини ташкил этиш, олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар ташкил этиши ҳам акс этган. Ушбу гуруҳлар таркибига қишлоқ хўжалик ташкилотлари, хусусан, “Шредер” номли боғдорчилик, узумчилик илмий-тадқиқот институти филиаллари каби ташкилотларнинг малакали мутахасислари жалб этилади. Хусусан, айни кунда “Шредер” номли боғдорчилик, узумчилик илмий-тадқиқот институти ходимлари билан биргаликда баҳорги мавсум давомида боғларда бажариладиган агротехник тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, янги боғларни барпо этиш, мавжуд боғларда дарахтларга шакл бериш, буташ, сийраклаштириш, боғ қатор ораларини ҳайдаш, суғориш учун эгатлар олиш, дарахтлар тагини юмшатиш ишлари қизғин бормоқда.          

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi