Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Аёллар манфаати ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси

 

Давлат ва жамиятнинг қудрати аёлга муносабатда акс этади. Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясининг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, бу аёл ҳуқуқи соҳасидаги халқаро конвенцияларга тўла мос келади. Асосий Қонунимизга мувофиқ аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Хотин-қизларга сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида фаол иштирок этиш имконияти яратилган. Бошқача айтганда, аёлларнинг қонуний манфаати ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилган. Бу ҳуқуқлар Меҳнат, Фуқаролик, Оила кодекслари ва бошқа норматив ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, хусусан, Оила кодексида оилавий муносабатларда эркак ва аёлнинг тенглиги таъминланган бўлса, Меҳнат кодексида аёллар меҳнати учун ҳуқуқий кафолатлар белгиланган.
26 апрел куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган Республика касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг «Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси» мавзуидаги матбуот конференциясида бу борада амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифаларга эътибор қаратилди. Анжуманда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши масъул вакиллари, республика ва хорижий ахборот агентликлари, ОАВ ходимлари ва талабалар иштирок этди.     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Танзила Нарбаева ўз маърузасида оналик ва болаликни ҳимоялаш, хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, мамлакатни модернизациялаш жараёнлари ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги ислоҳотларда аёлларнинг иштироки масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига эътиборни қаратди.

 — Тўпланган тажриба ва амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ижро ҳокимияти органларида фаолият кўрсатаётган аёллар сони тизимли равишда ортиб бормоқда, — деди, жумладан, Федерация кенгаши раиси.

— Айниқса, хотин-қизлар электорати фаоллиги кучайиб, аёл-етакчиларга бўлган ишонч ортмоқда. Бугунги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган аёллар 48 фоизни, жумладан, саноатда 28,3, қишлоқ хўжалигида 37, таълим, маданият, фан соҳаларида 74, соғлиқни сақлашда 75 фоизни ташкил этади. Аёл-фермерлар сони эса 1500 нафарга етди. Мустақиллик йилларида хотин-қизлар томонидан 300 дан ортиқ докторлик, 3 мингга яқин номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.
Касаба уюшмалари фаолиятида хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда. Бугунги кунда республикада 6 миллион 705 минг нафар касаба уюшма аъзоси мавжуд. Уларнинг 3 миллион 300 минг нафари, яъни 48,9 фоизи хотин-қизлардир. Федерация кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари ва ҳудудий касаба уюшмалари бирлашмаларининг 29, туман кенгашларининг 25, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг 46 фоизини аёл раҳбарлар бошқармоқда.


Аёллар ва эркаклар манфаатларини тенг ҳимоялаш, бу борадаги ишларни такомиллаштиришда касаба уюшмалари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Айниқса, аёллар ва эркакларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларининг тенг ҳимоя этилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилаётган жамоа шартномалари ва келишувлар орқали тизимли изчиллик йўналишида аёллар ва эркаклар манфаатлари ҳимояланмоқда. Бу йўналишдаги ишларнинг барчаси ижтимоий шериклик тамойиллари ва жамоат назорати асосида амалга оширилмоқда.
Республика миқёсида амалда бўлган 14 та ҳудудий, 81 та тармоқ келишувлари, бевосита корхоналарда тузилган 115 мингдан зиёд жамоа шартномаларида касаба уюшма аъзолари манфаатлари акс этган.
Бугун жамоа шартномалари ва келишувлар орқали яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан нодавлат секторида фаолият кўрсатаётган 100 минг нафар аёл ҳам фойдаланмоқда.


Касаба уюшмаларининг юридик хизматлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар, тадбиркор аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар кўлами кенгайтирилди.

лари, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини “Усто-шогирд” йўналишида иш билан таъминлаш, хотин-қизларнинг маънавий савияларини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги устувор вазифалар ҳақида гапириб, бу хайрли ишларни амалга оширишда қатор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман билан ишлаб чиқилган қўшма тадбирлар дастурларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Шунингдек, анжуманда Федерация кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш бўлими мудири Маҳмуд Исаев жамоа келишувлари ва шартномалари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Республика Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган Бош келишувнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди.


Матбуот конференциясида болаларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти, ёш оналарга яратилаётган имтиёзлар, қишлоқ хотин-қизларини иш билан таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi