Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Ҳамкорлик Битими имзоланди

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўртасида «Қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик тўғрисида»ги икки томонлама Битим имзоланди.


–Ўтган давр мобайнида қатор вазирликлар билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйишга мўлжалланган битимлар имзоланди, — деди Федерация кенгаши раиси Танзила Нарбаева. — Касаба уюшмалари ва Омбудсман ўртасидаги ҳамкорлик 2000 йилдан бошланган бґлиб, касаба уюшмалари масъул ходимлари вилоятларда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари вазифасини бажариб келмоқда. Малакали ҳуқуқшунослар эса Омбудсманнинг жамоатчилик эксперт гуруҳи аъзоси ҳисобланиб, улар ўтган давр мобайнида 300дан ортиқ меҳнат низолари бўйича хулосаларини берган. Имзоланган икки томонлама битим ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади ва замон талабларига мослаштиради.
Тадбирда, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова битимнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.


Томонлар ўз ваколатлари доирасида тенглик, мазкур мажбуриятларга риоя қилиш, миллий қонунчилигимиз, халқаро ҳуқуқ нормалари ижросини таъминлаш асосида фуқароларнинг меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш ва амалга оширишга келишиб олдилар.
Битим томонлар ўртасида ўзаро ҳужжатлар, ахборот алмашиш, шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ваколатлар доирасида ўзаро ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёҳуд ҳаракатсизлиги устидан ариза ва шикоятларини ҳамкорликда кўриб чиқиш имконини беради. Шунингдек, Омбудсман ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши инсоннинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш соҳасидаги қонунларни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш, қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ келтириш борасида биргаликда фаолият олиб боради.


Ўзаро ҳамкорлик инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз самарасини бериши, шубҳасиз.

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi