Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамкорлигида «Ижтимоий шерикликнинг турли шаклларини, маҳаллий ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари» мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди. Унда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси боблари таҳлилига алоҳида тўхталинди. Сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари ва доимий комиссиялари раислари, ҳокимликлар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этган давра суҳбатида ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш, ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик, ижтимоий шериклик соҳасидаги низоларни ҳал этиш тартиби, маҳаллий ҳокимият органларининг ижтимоий шерикликдаги иштироки каби масалалар муҳокама этилди.

Батафсил муҳокама якунида давра суҳбати иштирокчилари томонидан ижтимоий шериклик, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ижтимоий буюртмани амалга ошириш механизмини белгилаш, ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ахборот алмашиш, ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг аҳамияти таъкидланди. Давра суҳбати иштирокчилари томонидан «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга оид аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.



Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi