“Истиқлол ғунчалари” истеъдодларни кашф этди
| Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир қаторда ишчи-хизматчилар ва уларнинг фарзандлари маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат жамоаларида ходимлар ўртасида ташкил этилаётган Маънавият соатлари, маънавий-маърифий йўналишларда ташкил этилаётган давра суҳбатлари шулар жумласидандир. | |
|
Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқ ва муваффақиятлар, замирида инсон манфаатлари мужассам бўлган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар онгига самарали етказишга эришишдир. Бунда айниқса, корхона ва ташкитлотлардаги бошланғич касаба уюшмалари имкониятлари кенгайтирилди. Ушбу йўналишлардаги ишларни тўғри ташкил этишларига услубий ёрдам сифатида улар учун касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан “Маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш тўғрисида Низом” ишлаб чиқилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси |
|

















