Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига



Биз ушбу миннатдорчилик мактубини Хоразм вилоятидан «Тошкент» денгизининг сўлим қирғоғида жойлашган «Меҳржон» болалар соғломлаштириш оромгоҳида биринчи мавсумнинг 1-навбатида мароқли дам олиб қайтган 150 нафар кам таъминланган оила фарзандлари номидан йўлламоқдамиз.


Аввало мана шундай мароқли ҳордиқни ташкил этиб, фарзандларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга жуда катта эътибор қаратаётган давлатимизга катта раҳматлар айтамиз.
Ушбу баҳаво ва хушманзара оромгоҳда ҳар бир кунимиз жуда мазмунли ўтди.


Айниқса, оромгоҳда таниқли шоир ва ёзувчилар билан ўтказилган учрашув ва суҳбатлар, китобхонлик танловлари, шеърхонлик ва ғазалхонлик кечалари, қизиқарли спорт ўйинларини ўз ичига олган болалар спартакиадалари, «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Озод юрт фарзандиман», «Баркамол авлод», «Эртаклар яхшиликка етаклар», «Соғлом танда соғ ақл» мавзуидаги маданий-маърифий тадбирлар болажонларда катта таассуротлар қолдирди. Айниқса, Ватанимиз Мустақиллигининг 20 йили мобайнида эришилган муваффақиятлар ҳақида ҳикоя қилувчи ғоявий мазмунга эга бўлган филмлар намойиши ўғил-қизлар онгида она-Ватанга садоқат, эл-юртга меҳр-муҳаббат туйғуларини янада ошириб, болаларнинг беғубор қалбларида ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди.


«Меҳржон»да болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, кундалик таомномадан ўрин олган таомларнинг мазали ва фойдали бўлишини таъминлаган сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, сарҳил меваларнинг ўз вақтида етказиб берилиши натижасида болалар саломатлиги янада мустаҳкамланиб, бўй ва вазнларининг бир неча сантиметрларга ортганлигининг гувоҳи бўлдик.


Энг муҳими болалар кўтаринки руҳда ўз оилалари қучоғига янги куч-ғайрат билан қайтдилар. Бу албатта, янги ўқув йилида уларнинг билим олишлари жараёнида ҳам ижобий таъсир ўтказиб, ҳар томонлама ривожланган инсонлар бўлиб вояга етишларида асосий омиллардан бири бўлишига шубҳа йўқ.


Сирасини айтганда, биз – хоразмлик тарбиячилар ва болажонлар «Меҳржон» оромгоҳи раҳбари ва махсус танлов асосида жамланган жамоасининг ҳар бир ходимидан миннатдормиз.


 Сизларга самимий ҳурмат ва эҳтиром билан, Хоразм вилоятидан келган бир гуруҳ тарбиячилар номидан.


Зумрад РАҲМОНОВА,
Нурхон ҚЎЧҚОРОВА,
Рўза ЖУМАТОВА,
Рисолат МАТЮСУПОВА

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi