Бизга қўнғироқ қилинг!
Касаба уюшма ташкилотлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мазкур субъектларда касаба уюшма ташкилотини тузиш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. ЎзКУФКнинг 2011 йил 27 апрелдаги 2-9 сонли қарорига асосан шу йилнинг 23 майидан Федерация Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларида тадбиркорлик субъектлари ва уларда фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг ариза, таклиф ва шикоятларини умумий асосда қабул қилиш, бундай муассасаларда касаба уюшма ташкилотини тузишга амалий ёрдам бериш мақсадида ҳуқуқий ёрдам маслаҳатхоналари ва «Ишонч телефони» иш бошлади.Юридик маслаҳатхоналар учун махсус хона ажратилган бўлиб, керакли техник жиҳозлар, компютер ва зарурий адабиётлар билан таъминланган. Юридик маслаҳатхоналар ва «Ишонч телефонлари» душанбадан жумагача соат 9.00 дан 18.00 га қадар ишлайди.
Маслаҳат сўраб мурожаат қилганларнинг шахси ошкор этилмаслиги кафолатланади. Барча мурожаатлар қонуний асосда кўриб чиқилади. Қонун талабларининг бузилиши ҳолларида материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилади ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан назоратга олинади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч телефонлари»
(8 371) 256-48-81

















