Insonga naf keltirish - oliy baht!
Все о погоде - Pogoda.uz

Рейтинг@Mail.ru

Давр мавзуси

Нима учун сизга касаба уюшмаси керак?

Gov.uz xabarlari

ЁШЛАР БАНДЛИГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ҲАМ ЭЪТИБОРИДА


Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, жаҳон ҳамжамияти томонидан “ўзбек модели” деб эътироф этилган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш замирида инсон ва унинг манфаатлари ётади. Фуқаролик жамияти институтларидан бири бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дан келиб чиққан ҳолда белгилаб олган устувор вазифаларини амалга ошириш асносида инсонларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, улар меҳнатини муҳофаза этиш, саломатликларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.


Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг 2010 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилди.


Хусусан, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳаридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида ижтимоий шериклик асосида имзоланаётган жамоа келишувлари ва шартномаларига Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган “Устоз-шогирд” тизимининг самарали ишлашини таъминлашга йўналтирилган қўшимча бандларни киритиш тизими жорий этилди. Натижада корхона, ташкилот ва муассасаларда амалиёт ўташга бириктирилган коллеж битирувчилари учун касаба уюшма маблағидан энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида, коллежни имтиёзли диплом билан битириб янги ишга жойлашган ходимлар учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўловлар ажратилишига эришилмоқда. Амалиёт ўташ учун бириктирилган (2-3 курс) ўқувчилар ва янги ишга қабул қилинган коллеж битирувчилари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтказилиб, махсус кийим-бош ва пойабзал, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, профилактика озиқ-овқатлари билан таъминмоқда.


Шунингдек, амалиёт ўтувчи ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида қўшимча имтиёзлар бериш, уларни бепул тушлик билан таъминлаш, ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқа ишчи-хизматчилар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш каби тадбирлар амалга оширилмоқда.


Таъкидлаш зарурки, касаба уюшмалари томонидан корхона ва ташкилотларда устозликка бириктирилган ходимлар учун ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилиб, бу орқали шогирдлар билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш ишлари сифати ва самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшилмоқда.


Мазкур йўналишдаги ишлар ёшлар амалиёти давомида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш билан бирга уларнинг иш билан таъминланишида ҳам ўзига хос кўмак бўлмоқда.


Касаба уюшмалари томонидан талабалар ва устозларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги 32 та олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастур асосида кам таъминланган 100 нафар талабаларга устама стипендия таъсис этилган бўлса, кўзи ожиз 70 нафар талабалар махсус плеерлар ва ўқув қуроллари билан таъминланди. 40 нафар профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар эса касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда бепул соғломлаштирилди. Ушбу мақсадлар учун 84 млн. сўм маблағ сарфланди.


Худди шундай тадбирлар республиканинг барча ҳудудларидаги олий ўқув юртлари ва касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ҳам амалга оширилмоқда.



Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 


© 2012 O'zbekiston Kasaba Uyusmasi Federatsiyasi